Сергей Фомин ярим финал остонасида
Португалияда давом этаётган теннис бўйича M25 таснифидаги халқаро турнирда ҳамюртимиз Сергей Фомин ўз иштирокини муваффақиятли давом эттирмоқда. У 1/8 финал босқичида ғалабага эришиб, чорак финал йўлланмасига эга чиқди.
Аввалроқ, Фомин мусобақанинг илк босқичида швейцариялик Ҳуго Озилугани ишончли тарзда, ҳар икки сетда 6:2, 6:2 ҳисобида мағлуб этган эди. У иккинчи босқичда ҳам барқарор ўйин намойиш этиб, навбатдаги рақибини таслим қилди.
Сергей нимчорак финалда словакиялик тажрибали теннисчи Мартин Клижанни 6:4, 7:6 ҳисобида мағлуб этиб, чорак финалга йўл олди. Энди у ярим финалга чиқиш учун мезбон теннисчи Гаштао Элиашга қарши баҳс олиб боради.
Жавоҳир Тошхўжаев,
ЎзА