Сергей Фомин янги мавсумдаги илк ғалабасига эришди
Маҳоратли теннисчимиз Сергей Фомин жорий йилги мавсумни Таиландда ўтаётган халқаро турнирдан бошлади.
Аниқроқ айтадиган бўлсак, Сергей Нонтхабури шаҳрида ўтаётган “Challenger 50” тоифасига кирувчи нуфузли мусобақанинг илк даврасида япониялик Рента Токудани уч сетда 7:5, 3:6, 7:5 ҳисобида доғда қолдирди ва иккинчи босқичга чиқди.
Энди Сергей Фомин чорак финал йўлланмаси учун ўтадиган нимчорак финалда франциялик Робер Бертрандга қарши кортга чиқади.
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА