Сергей Фомин ҳам навбатдаги босқичга йўл олди
Португалиянинг Вила-Реал-ди-Санту-Антониу шаҳрида теннис бўйича халқаро турнир давом этмоқда.
Мазкур мусобақада ҳамюртимиз Сергей Фомин яккалик баҳслари илк даврасида нидерландиялик Мишел Де Кромга қарши кортга чиқиб, 3:6, 6:1, 6:4 ҳисобида ғалаба қозонди. Энди у навбатдаги босқичда даниялик Элмер Мюллерга қарши кортга чиқади.
Эслатиб ўтамиз, мазкур мусобақада мамлакатимизнинг биринчи рақамли теннисчиси Ҳумоюн Султонов ҳам иштирок этмоқда.
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА