Сергей Фомин Грузиядаги турнирнинг 1/8 финалида
Шу кунларда Грузия пойтахтида бўлиб ўтаётган эркаклар ўртасидаги ITF Tbilisi Open халқаро турнирда мамлакатимиз теннисчилари курашни давом эттирмоқда. Теннис бўйича ITF Tbilisi Open турнирининг соврин жамғармаси 25000 АҚШ долларини ташкил этади.
3 август куни "ATP Challenger Nur-Sultan 2022" турнири ғолиби Сергей Фомин биринчи даврада Грузия вакили Георгий Чивадзэни (7:6, 6:4 ҳисобида), иккинчи даврада эса Россия вакили Георгий Филлиповни (6:4, 6:0 ҳисобида) мағлуб этди ва турнирнинг 1/8 финалига чиқди.
Яна бир теннисчимиз Максим Шин саралаш баҳсларидан ўтиб, биринчи босқичда Ўзбекистоннинг яна бир вакили Ҳумоюн Султонов билан баҳс олиб борди ва қийин кечган жангда уни 6:2, 2:6, 6:4 ҳисобида мағлуб этди.
Теннисчиларимизга омад тилаб қоламиз!
“Ўзмиллийбанк” АЖ Ўзбекистон Теннис федерациясининг бош ҳомийси бўлиб, мамлакатимизда ушбу спорт турини ривожлантиришга салмоқли ҳисса қўшмоқда.
“Ўзмиллийбанк” АЖ
Матбуот хизмати
ЎзА