Сергей Фомин энди “Challenger”да ғолиб бўлмоқчи
Баҳрайн пойтахти Манама шаҳрида теннис бўйича “Challenger” таснифига кирувчи халқаро турнирда мамлакатимизнинг биринчи рақамли теннисчиси Сергей Фомин муваффақиятли старт олди.
Сергей Фомин мусобақанинг илк босқичида АҚШ вакили Дали Бланчга қарши уч сет ўйин ўтказиб, якунда 6:7, 7:6, 6:3 ҳисобида ғалабани қўлга киритди. Энди теннисчи 1/8 финал босқичида германиялик Максимилиан Ҳомберг ва тунислик Азиз Уака ўртасидаги баҳс ғолибига қарши кортга чиқади.
Эслатиб ўтамиз, 16 ноябрь куни Баҳрайн пойтахти Манама шаҳрида теннис бўйича эркаклар ўртасида ўтказилган “Фьючерс” таснифидаги ҳалқаро турнирда Сергей Фомин бош совринга эга чиққан эди.
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА