Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сергелидаги портлаш оқибатлари бартараф этилдими? (+видео)
07:24 / 2023-11-28

Тошкент шаҳри Сергели туманида фаолият юритаётган “Interlogistics” МЧЖ ҳудудидаги омборхонада жорий йилнинг 28 сентябрь куни содир бўлган ёнғин ва портлаш оқибатида 163 нафар киши жабрланган. Ўтган давр мобайнида барча жабрланганларга кўмаклашилди. Жароҳатланган фуқароларнинг саломатлиги тикланди.

Маълумотларга кўра, ўша куннинг ўзида  аҳолининг муаммоларини тезкор бартараф этиш мақсадида “1205” қисқа рақамли “Call-centеr” фаолияти йўлга қўйилган. Марказга келиб тушган 450 дан ортиқ мурожаатнинг барчаси ижобий ҳал этилган.

Фавқулодда вазият оқибатида 39 та кўп қаватли уйлардаги 1370 та хонадон ҳамда 246 та ерли хонадоннинг фасад, ойна-ром, эшик ва том қисмига зиён етказилган ва умумий зарар миқдори 14,5 миллиард сўмни ташкил этган. Олинган маълумотларга қараганда бугунги кунда аҳоли хонадонлари ва кўп қаватли уйларга етказилган зарар тўлиқ бартараф этилган. 

Фавқулодда вазият натижасида ҳудуддаги 305-сонли умумтаълим мактаби ва 600-сонли боғчанинг дераза-ромлари, эшик ва фасад қисмига зарар етган.

Бугунги кунда ушбу объектларда пудрат ташкилотлар томонидан  қурилиш-таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда. Шу билан бирга мактаб биноси ёнидан янги тўрт қаватли қўшимча бино ҳам қад ростламоқда. 

Ҳозирда 2200 нафардан зиёд ўқувчи қуриб берилган вақтинчалик жойда дарс машғулотларига қатнамоқда. Ўқувчи ва педагоглар жамоаси учун бу ерда барча шароитлар яратилган. 

Интервью:

<iframe width="640" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/haPHe_Mh48A" title="Сергелидаги портлаш оқибатлари бартараф этилдими?" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" allowfullscreen></iframe>

Шу йилнинг якунига қадар  ўқувчиларни  қайта таъмирланган мактаб биносига кўчириш мўлжалланмоқда.  

Санжар Тошпўлатов,

Нишонбой Абдувойитов (видео), ЎзА