Бугунги кунда божхона органлари ходимлари томонидан корхоналарга амалий ёрдам бериш, уларга божхона соҳасидаги амалга оширилаётган ислоҳотлар, уларни қийнаётган муаммоларни аниқлаш бўйича тизимли ишлар олиб борилмоқда.
Тошкент шаҳар божхона бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари Н.Салимжонов ҳамда “Сирғали” ташқи иқтисодий фаолият божхона пости ходимлари билан Сирғали туманида жойлашган корхоналарга ташриф буюришди.
Ташрифлар давомида бошқарма бошлиғининг биринчи ўринбосари Н.Салимжонов корхона вакилларига божхона соҳасида яратилаётган қулайликлар, соҳада қилинаётган фармон ва қарорларнинг мазмун-моҳияти ҳақида тушунтириб, корхона вакилларининг божхона соҳасини янада такомиллаштириш бўйича таклифларини тинглади.
Бугунги кунда «AYSEL ENERGY» корхонаси паст ва кучланишли ускуналар ишлаб чиқармоқда. Корхона 2019 йилнинг май ойида ташкил этилган бўлиб, 165 га яқин иш ўрнига эга. 3000 квадрат майдонда жойлашган корхонанинг умумий лойиҳа қиймати 8 миллион еврони ташкил қилади.
Ишлаб чиқариш қуввати йилига 100 минг донадан иборат. Айни пайтда эса ишлаб чиқариш жараёни авжида.
“ROKA-CELL” қўшма корхона шаклидаги масъулияти чекланган жамияти эса каучукдан иссиқлик изоляциясини ишлаб чиқарувчи етакчи корхоналардан бири ҳисобланади. Ҳар йили ушбу корхонадан 3 минг тонна тайёр маҳсулот ишлаб чиқарилади.
Корхона лойиҳа қиймати 2 миллион АҚШ долларни ташкил этади. 2021 йилда ташкил топган корхонада 50 нафар ходимни иш билан таъминлаган.
Бугунги кунда мазкур корхонанинг экспорт кўрсаткичлари ҳам юқори даражада. Жорий йилнинг ўзида корхона экспорт ҳажмини 1,5 минг тонна тайёр маҳсулот ишлаб чиқаришга эришмоқчи.
Умуман олганда, жорий этилаётган барча чора-тадбирлар тадбиркорлик ва ишбилармонлик муҳитини қўллаб-қувватлашга қаратилган. Қолаверса уларнинг эркин фаолият юритишини таъминлаш, ички бозорни рақобатдош маҳсулотлар билан тўлдирган ҳолда экспорт ҳажмини оширишдан иборат.
Сабина Машарипова
ЎзЖОКУ талабаси.