English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сергелида 1680 ўринли иккита мактаб очилди
12:38 / 2020-03-02

Шу муносабат билан тантанали тадбир ташкил этилди.


Шу муносабат билан тантанали тадбир ташкил этилди.

Тошкент шаҳрининг Сергели туманида ҳар бири 1680 ўринга мўлжалланган янги 329- ва 330-сонли умумий ўрта таълим мактабларининг очилиш маросимида Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов ва Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев иштирок этди.

2019 йилда Сергели туманида 4 янги мактабнинг қурилиши бошланган эди. Ҳозирда уларнинг иккитаси, яъни 329- ва 330-сонли умумий ўрта таълим мактаблари ўқувчиларни қабул қилишга шай.

3.jpg

Таъкидлаш лозимки, бу сўнгги йилларда қурилган энг катта қувватга эга мактаблар ҳисобланади. Қуриш жараёнида 2019 йилда ташкил этилган Президент мактаблари тажрибасидан фойдаланилди.

Тўрт қаватли мактабларнинг ҳар бирида 48 ўқув хонаси мавжуд. Уларнинг 20 таси фан хонаси, 14 таси бошланғич синф хонаси ва 14 та хорижий тилларни ўқитишга мўлжалланган ўқув хоналаридир.

Ўқувчиларга қулайлик яратиш мақсадида 40 ўринга мўлжалланган электрон кутубхона, тиббиёт ҳамда тиш шифокори хонаси, 140 ўринли фаоллар зали, 200 ўринли ошхона, 2 спорт зали, футбол, баскетбол, волейбол майдонлари ҳам ташкил этилган.

Мазкур мактабларда таълим сифатини юқори даражада таъминлаш мақсадида Тошкентдаги энг талаб юқори бўлган мактаб директорлари орасида танлов ўтказилиб, номзодлар Кузатув кенгашлари томонидан танлаб олинди.

Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, Сергели туманида янги қурилган 2 мактабда 292 ўқитувчи иш билан таъминланади. Шу атрофда яшовчи аҳоли фарзандларини мактабга қабул қилиш бўйича аризалар қабул қилинмоқда.

Янги мактабларда таълим давлат тилида олиб борилади. Келажакда малакали ва билимли ўқитувчилар жамоаси шакллантирилса, бошқа тилларда ҳам таълим берилиши мумкин.