Сергели ва Янгиҳаёт туманларида газ таъминоти қисман тўхтатилади
Тошкент шаҳар ҳокимлигининг хабар беришича, пойтахтимизнинг Сергели ва Янгиҳаёт туманлари газ таъминоти тизимида таъмирлаш ва созлаш ишлари олиб борилади. Шу сабабли, ушбу туманларнинг баъзи маҳалла ва кўчаларида 2 апрель куни газ таъминоти қисман тўхтатилади.
Сергели туманининг «Қумариқ», «Олтин водий», «Учувчилар» маҳалласида 10:00 дан 18:00 гача;
Янгиҳаёт туманининг «Янги Дархон» маҳалласи ҳамда Наврўз кўчасидаги 80 та ерли хонадон, 3 та улгуржи истеъмолчида 14:00 дан 17:00 гача газ таъминоти тўхтатилади.
Ушбу ноқулайликлар учун «Ҳудудгаз Пойтахт» ГТФ узр сўрайди, дейилади хабарда.
Ш.Маматуропова,
ЎзА