Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сергаклик ҳуқуқбузарликнинг олдини олди
11:59 / 2021-08-19

Жорий йилнинг 8 август кунига ўтар кечаси тахминан соат 03:00 ларда Бухоро шаҳар Мирдўстим кўчасидаги Сомонийлар истироҳат боғида хизмат вазифасини ўтаётган Миллий гвардия Бухоро вилояти бўйича бошқармаси ҳарбий хизматчилари томонидан тезкор тадбир ўтказилди.

Ушбу боғдаги сунъий кўл ёқасида жойлашган умумий овқатланиш масканида ўрнатилган темир контейнер ичида ўтирган 1995 йилда туғилган якка тартибда ишловчи, Бухоро шаҳрида яшовчи фуқаро Р.М.нинг эгнидаги кийимлари кўздан кечирилди.  

Натижада гугурт қутисига жойлаштирилган экспертиза хулосасига кўра, соф вазни 3,04 граммга тенг бўлган миқдордаги “Марихуана” гиёҳвандлик моддасини қонунга хилоф равишда сақлаб келаётганлиги аниқланиб, холислар иштирокида тегишли тартибда ҳужжатлаштириб олинган.  

Мазкур ҳолат юзасидан фуқаро Р.М.га нисбатан Ўз.Р.ЖКнинг 276-м. 1-қ. билан жиноят иши қўзғатилган.

 

Зариф Комилов, ЎзА