Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сердаромад соҳа
18:14 / 2014-12-26

Тошкент вилоятининг Оҳангарон туманида паррандачиликни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Тошкент вилоятининг Оҳангарон туманида паррандачиликни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

“Ohangaron chiсken industry” масъулияти чекланган жамиятида замонавий технология ва ускуналар ўрнатилгач, иш сифати ва самарадорлиги янада ошди.

– Товуқларни бешикаст парваришлаш мақсадида ҳудуддаги ветеринария муассасаси билан ҳамкорлик ўрнатганмиз, – дейди “Ohangaron chiсken industry” раҳбари Фарҳод Маҳмудов. – Ана шу ҳамкорлик самарасида паррандаларни тўғри озиқлантиришни йўлга қўйганимиз ўз самарасини бераётир. Жамиятимизда парваришланаётган 80 минг бошга яқин товуқдан кунига 50 минг дона тухум олинмоқда.
“Ohangaron chiсken industry”да 15 нафар киши меҳнат қилаётир. 2015 йили ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш режалаштирилган. Бу иш амалга ошса, яна ўнга яқин янги иш ўрни яратилади.

Оҳангарон тумани ҳокимлиги иқтисодиёт бўлимидан маълум қилишларича, 2014 йилнинг ўтган даврида ҳудуддаги паррандачилик фабрикалари томонидан ички бозорга бир миллиард донадан зиёд тухум ва тўққиз минг тоннадан ортиқ товуқ гўшти сотилган. 2015 йили бу борадаги кўрсаткич янада юқори бўлиши кутилмоқда.