Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сербияда COVID-19га қарши эмланганлар 25 евро олади
12:16 / 2021-05-06

Сербия COVID-19га қарши эмланган фуқароларга 25 евро миқдорида пул беришни ваъда қилди. Президент Aлександр Вучичнинг таъкидлашича, фуқаролар коронавирусга қарши курашиш масъулиятини ҳис қилиши учун ушбу ташаббус амалга оширилмоқда.

16 ёшдан ошган фуқаролар 31 майга қадар камида битта доза билан эмланса, уларга 25 евро миқдорида бир марталик тўлов берилади. Ушбу миқдор Сербияда ўртача ойлик иш ҳақининг 5 фоизига тенг.

"Биз эмлаш дастурига ўз ихтиёри билан келганларни қандай қилиб мукофотлашни кўриб чиқдик. Сўнгра, молиявий кўмак беришга қарор қилдик", деди президент Белградда журналистларга.

Aммо мамлакат раҳбари вакцина қабул қилмаган давлат сектори ходимлари COVID-19га чалинса, касаллик учун моддий ёрдам олиш ҳуқуқига эга бўлмаслигини маълум қилди.

Ҳозирга қадар Сербия аҳолисининг тахминан 22 фоизи эмланди. Бу Европа Иттифоқидаги фуқароларнинг 9 фоизидан ортиқроқни ташкил этади.