Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сербия президенти мамлакат НАТОга аъзо бўлмаслигини маълум қилди
12:33 / 2022-03-28

Сербия Шимолий Атлантика альянсига кирмайди, негаки серб халқи НАТО 1999 йилда мазкур давлатда нималарни содир этганини унутмайди, деди мамлакат президенти Александар Вучич Бор шаҳридаги сайловолди тадбирида.

“Улар бизнинг заминда нималар қилганини унутолмаганимиз учун ҳам НАТОга кирмаймиз. Заминимиз ва осмонимизни ўзимиз ҳимоя қиламиз”, деди Вучич.

Эслатиб ўтамиз, 24 мартда НАТОнинг Югославияга ҳужумига 23 йил тўлди.

НАТО маълумотига кўра, альянс амалиёти давомида 38 минг ҳарбий парвоз, жумладан, унинг 10 мингдан ошиғи бомба ёғдириш учун амалга оширилган. Серб томони маълумотига кўра, 4 минггача одам ҳалок бўлган, 10 мингдан ортиқ киши жароҳатланиб, моддий зарар 100 миллиардни ташкил қилган.