Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сентябрь ойида ҳам магнит бўронлари кутилмоқда
10:33 / 2022-09-07

10 сентябрда сайёрамизни бир кунлик паст интенсивликдаги магнит бўрони қоплайди, 13-16 сентябрь кунлари ҳам худди шундай ҳодиса кузатилади. 22 сентябрда кичик геомагнит тебранишлар, 26 сентябрда эса кучли магнит бўрони кутилмоқда.

Мутахассислар бундай пайтларда оддий қоидаларга амал қилиш кераклигини таъкидлашмоқда. Ҳазми оғир таомларни истеъмол қилмаслик, спиртли ичимлик ичиш ва чекишдан тийилиш тавсия этилади. 
 
Об-ҳаво шароитига сезгир бўлганларга автомобил ҳайдашдан воз кечиш, стрессдан узоқ бўлиш маслаҳат берилмоқда. Мутахассисларнинг фикрича, магнит бўронлари таъсирида қувватнинг пасайиши, психо-эмоционал ҳолатнинг сусайиши, бош оғриғи ва уйқусизлик кузатилади. Бундай аломатлар организмнинг хусусияти, одамнинг ёшига, сурункали касалликларнинг мавжудлигига боғлиқ. Кекса одамлар метеорологик қарамликка кўпроқ мойил бўлади. 


 
ЎзА