Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сентоб расман «туризм қишлоғи» бўлди
12:13 / 2023-03-18

Навоий вилояти Нурота тумани Сентоб қишлоғига «туризм қишлоғи» мақоми берилган бўлиб, мазкур туризм қишлоғининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Унда Маданият ва туризм вазирлиги ҳамда вилоят ҳокимлиги мутасаддилари, Тожикистоннинг мамлакатимиздаги Фавқулодда ва мухтор элчиси ҳамда туман фаоллари иштирок этди.

Қайд этилишича, Сентоб қишлоғида бугунга келиб 20 та оилавий меҳмон уйи ва 3 ҳостел фаолият кўрсатмоқда. Айни дамда туризм қишлоғида 15 дан ортиқ туристик хизмат йўлга қўйилган.

— Вилоятимизда туризм соҳасини ривожлантириш бўйича кўплаб ишлар амалга оширилмоқда, – дейди Нурота тумани ҳокими Азамат Файзиев. – Сентоб қишлоғини «туризм қишлоғи»га айлантириш натижасида 200 га яқин ишсиз аҳоли, жумладан, хотин-қизлар доимий иш ўринларига эга бўлди. Бугунги кунда қишлоқда 30 дан ортиқ тадбиркорлик субъекти мавжуд. Бу ерга мунтазам равишда Англия, Франция, Австрия, Россия ва бошқа давлатлардан сайёҳлар оқими кузатилмоқда.

Туризм инфратузилмасини ривожлантириш мақсадида мазкур қишлоққа олиб борувчи 5 км. ички йўл таъмирланди. Шу билан бирга, тунги ёритиш чироқлари, иккита пиёдалар кўприги, туристик ахборот маркази қурилиб, фойдаланишга шай ҳолатга келтирилди.  

Муҳайё Тошқораева, ЎзА