Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сенинг ташаббусинг – сенинг келажагинг учун
12:39 / 2024-10-11

Давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан ҳудудларда фаолияти йўлга қўйилган “Қизларжон” клуби хотин-қизларнинг эзгу мақсадлар йўлида фаоллигини ошириш, касб-ҳунар эгаллаши учун шароитлар яратиш, бандлигини таъминлаш, ишбилармонлик қобилиятини ривожлантириш, ташаббусларини рағбатлантириш, интеллектуал ва ижодий салоҳиятини рўёбга чиқаришга ёрдамлашади. Клуб 7 ёшдан 35 ёшгача бўлган ёш хотин-қизларни ихтиёрий равишда бирлаштиради.

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан “Сенинг ташаббусинг – сенинг келажагинг учун” шиори остида “Қизларжон” клуби Республика форуми ўтказилди. Тадбирда юртимиздаги барча олий таълим муассасаларининг “Қизларжон” клуби раислари ҳамда Хотин-қизлар маслаҳат кенгаши раислари иштирок этди. Олий таълим, фан ва инновациялар вазири Қўнғиротбой Шарипов форум иштирокчиларини қутлаб, мамлакатимизда қизларга муносиб шарт-шароитлар яратиш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилаётганини таъкидлади.  

–Бугун таълим соҳасида хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда, – дейди Қўнғиротбой Шарипов. – Ҳозирда аёл-қизларнинг таълимдаги улуши ҳар қачонгидан юқори ва бу кўрсаткич йилдан-йилга ошиб бораётгани барчамизни қувонтиради. Қизларимизнинг таълим олишга, илмга ташналиги юртимиз келажагига ижобий таъсир қилади. Сизларнинг ҳар бирингиз илм-фан, санъат, маданият, иқтисодиёт ва бошқа соҳаларга улкан ютуқларимиз нишонасидирсиз.  

Дарҳақиқат, 2012 йилдан бери 11 октябрь куни Бирлашган Миллатлар Ташкилоти томонидан Халқаро қизлар куни этиб белгиланиши бежиз эмас. Бундан кўзланган мақсад қизларнинг таълим олиши, ижтимоий ва сиёсий ҳуқуқлардан, тиббий хизматдан фойдаланишига имкон бериш учун дунё аҳлининг саъй-ҳаракатларини бирлаштиришдир.  

Соҳа вакиллари маълумотларига кўра, бугунги кунда республикадаги олий таълим муассасаларида жами талабалар сони 1 миллион 436 минг нафардан ошиб, шундан хотин-қизлар 747 мингни (52 фоизни) ташкил этади. Магистратура босқичида ўқишини давом эттираётган жами талабалар 36 минг 399 нафар бўлса, шундан талаба-қизлар сони 22 минг 822 нафардан иборат. Жами талабаларнинг 62,7 фоизи хотин-қизлардир. Бу кўрсаткич магистратура босқичига ўқишга қабул қилинган талаба-қизларимизга контракт тўловларининг давлат томонидан тўлаб бериш амалиёти йўлга қўйилиши сабабли йил сайин яхшиланиб бормоқда.  

2023/2024 ўқув йилидан бошлаб, коллеж ва техникумларда қурилиш, транспорт, коммунал, қишлоқ хўжалиги ва хизмат кўрсатиш йўналишлари бўйича тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилинган хотин-қизлар тўлиқ давлат гранти асосида ўқишни бошлади. Коллеж ва техникумларга ўқишга қабул қилинган хотин-қизлар учун талаб этиладиган давлат гранти маблағлари республика бюджетидан ажратилади. Хотин-қизлар учун яратилган ушбу имконият аёллар кам фаолият юритаётган соҳаларда уларнинг улуши ошишига хизмат қилиши билан аҳамиятли.

Ҳар йили эҳтиёжманд оилалар фарзанди бўлган 2 минг нафар хотин-қиз давлат гранти асосида олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилинади.  Шу тариқа бугунга қадар қарийб 7 минг нафарга яқин хотин-қиз давлат гранти асосида ўқишга қабул қилинган.

Бундан ташқари мутахассислиги бўйича камида 5 йил меҳнат стажига, лекин олий маълумотга эга бўлмаган 500 нафар хотин-қиз ҳар йили Оила ва хотин-қизлар қўмитаси тавсияномаларига асосан тест синовлари натижаларига мувофиқ контракт асосида ўқишга қабул қилинмоқда. Давлат олий таълим муассасаларининг магистратура босқичида ўқиётган барча хотин-қизларнинг контракт тўловлари қоплаб берилиб, бунга ҳар йили камида давлат бюджетидан 200 миллиард сўм ажратиб борилмоқда.

Давлат олий таълим муассасаларининг магистратура босқичида ўқиётган хотин-қизларнинг контракт тўловлари учун давлат бюджетидан 2022/2023 ўқув йилида 14 минг 110 нафар талаба хотин-қизга 152,9 миллиард  сўм, 2023/2024 ўқув йилида 5 минг 991 нафар талаба хотин-қига 60,3 миллиард сўм маблағ тўлаб берилган.

Мазкур ўқув йилида хам бу амалиёт давом этади. 2023-2024-йилларда олий таълимдан кейинги таълим институтларига стажёр-тадқиқотчилар ва докторантурада таҳсил олаётган тадқиқотчилар 11 минг 92 нафар бўлиб, шундан хотин-қизлар 5 минг 831 нафар (52 %) ни ташкил этади.

Шунингдек, вазирлик томонидан хотин-қизларни илм-фанга кенг жалб қилиш, хотин-қизларнинг янги ғоя ва ишланмаларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш учун илмий фаолиятга оид давлат дастурлари доирасида мунтазам равишда илмий жамоада ёш олималар, иқтидорли талаба-магистрлардан иборат бўлган “Олима аёллар грантлари” ташаббускор амалий ва инновацион лойиҳалар танловлари эълон қилиб келинмоқда.

Муҳайё Тошқораева, ЎзА