Сенегал касалхонасида рўй берган ёнғин 11 нафар чақалоқнинг нобуд бўлишига сабаб бўлди
Касалхонада рўй берган ёнғин натижасида 11 нафар чақалоқ нобуд бўлди, дея маълум қилди Сенегал Президенти Маки Салл.
Мудҳиш ва даҳшатли воқеа Тивауна шаҳридаги касалхонанинг неонатология бўлимида содир бўлгани маълум қилинди. “Президент Маки Салл ҳалок бўлганларнинг оналари ва оилаларига ҳамдардлик билдирди” дейилади хабарда.