Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сенаторларнинг асосий вазифалари муҳокамаси
10:56 / 2019-08-23

ОНЛАЙНХотин-қизлар тадбиркорлигини ривожлантириш ва шу орқали уларнинг бахтли яшаши учун шароитлар яратиш мақсадида жорий йилнинг ўзида 100 миллиард сўм ажратилгани ҳам эътиборга моликдир.


Хотин-қизлар тадбиркорлигини ривожлантириш ва шу орқали уларнинг бахтли яшаши учун шароитлар яратиш мақсадида жорий йилнинг ўзида 100 миллиард сўм ажратилгани ҳам эътиборга моликдир.

Зотан, жорий йилнинг олти ойида айнан шу йўналишда 1800 тага яқин лойиҳа амалга оширилиб, қарийб 2300 та иш ўрни яратилгани улкан ижтимоий аҳамиятга эга ҳодисадир.

photo5402504169409064743.jpg

Хотин-қизлар ҳуқуқларининг кафолатларини кучайтириш, гендер тенглик масалаларида давлат миқёсида кўрилаётган чоралар эса яқин истиқболда янада улкан самаралар бериши шубҳасиздир.

Ижтимоий-иқтисодий соҳаларда амалга оширилаётган ислоҳотлар натижасида кейинги уч йилда 100 минглаб барқарор иш ўринларининг қоғозда эмас, амалда яратилгани фахрланса арзигулик ютуқдир.

Ўзбекистон нафақат ижтимоий-иқтисодий, балки маданий-маънавий юксалиш сари ҳам юз тутди.

photo5402504169409064744.jpg

Маънавиятни юксалтириш, муқаддас динимиз ва миллий қадриятларимизнинг асл мазмун-моҳиятини кенг оммага, айниқса, ёшларга етказиш бўйича катта ишлар амалга оширилди.

Бу жиҳатни Президентимизнинг мазкур ҳафтада Қорақалпоғистонга ташрифлари давомида айтган қуйидаги қатъий хулосаларининг ўзи ҳам тасдиқлайди: “Кимдир бизнинг ислоҳотларимизга шубҳа қилса, Мўйноққа келиб кўрсин”.

Ҳурматли сенаторлар, ялпи мажлис иштирокчилари!

Албатта, юртимиздаги ҳаётбахш ўзгаришлар ҳақида кўп гапириш мумкин.

Бироқ, давлат ва жамият ҳаётининг барча соҳаларида ҳали муаммоларимиз жуда кўп.

photo5404622704977488774.jpg

Уларнинг аксарияти ҳақида, шунингдек бизнинг фаолиятимиздаги камчиликлар тўғрисида Давлатимиз раҳбари Сенатнинг йигирманчи ялпи мажлисида куюнчаклик билан сўзлаган эдилар.

Шу боис, қисқа муддатда Сенат фаолияти самарадорлигини оширишнинг устувор вазифалари белгилаб олинди.

Хусусан, Сенат Кенгашининг 2019 йил 27 июндаги қарори билан 2019 йилга мўлжалланган чора-тадбирлар режаси тасдиқланди.

Унинг доирасида 70 дан зиёд вазифани амалга ошириш белгиланган.

Мазкур вазифалар ижроси ва умуман Давлатимиз раҳбари нутқидан келиб чиқиб, қатор ишлар амалга оширилди.

Жумладан, Сенатнинг қонунчилик фаолиятини тубдан яхшилаш бўйича таклифлар ишлаб чиқилиб, Президент Администрациясига киритилди.

Сенатнинг йигирманчи ялпи мажлисида муҳтарам Президентимиз ўта муҳим ва долзарб вазифаларни ҳал қилиш учун Сенатда янги тузилма – Хотин-қизлар ва гендер тенглик масалалари қўмитасини тузишни таклиф қилган эдилар.

photo5404622704977488775.jpg

Шу асосда Сенат Кенгашининг “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ҳамда гендер тенгликни таъминлаш бўйича фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида”ги Қарори қабул қилинди.

Унга кўра Сенатнинг Хотин-қизлар ва гендер тенглик масалалари қўмитаси ташкил этилди.

Сенатнинг назорат-таҳлил фаолиятини мутлақо янги босқичга олиб чиқишга қаратилган амалий қадамлар ташланди.

Хусусан, у ёки бу масала юзасидан вазирлик ва идораларнинг ҳисоботлари, ахборотларини эшитиш жараёнида мамлакат тақдири учун муҳим бўлган долзарб масалалар таҳлилига алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Улар ечими юзасидан масъуллар олдига кескин, бироқ асосли талаблар қўйилмоқда.

Халқаро ва парламентлараро ҳамкорликни кучайтириш йўналишидаги ишларимиз ҳам янги босқичга кўтарилмоқда.