Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сенаторлар ҳукуматга киритилаётган таклифлар ижросига эътиборни кучайтиради
12:42 / 2022-12-27

Сенат ялпи мажлисида келаётган йил мамлакатимизда “Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили” дея эълон қилиниши бежиз эмас эканига урғу берилди.

Сенат раиси Танзила Норбоеванинг қайд этишича, инсон қадри ва инсонга эътибор давлатимиз сиёсатининг устувор йўналишига айланди, десак хато бўлмайди. Мазкур сиёсат кейин ҳам изчил давом эттирилади.  

Сенат томонидан ўтган йилларда амалдаги қонун ҳужжатларининг ижроси, ҳуқуқни қўллаш амалиёти ва қонуности ҳужжатларининг қабул қилиниши ҳолатини қўмиталар томонидан мониторинг қилиш ва ҳукуматга таклиф киритиш бўйича ижобий амалиёт йўлга қўйилди.  

– Мазкур амалиётни эндиликда янада кучайтириш ва янги сифат босқичига олиб чиқишимиз лозим, – деди Т.Норбоева. –  Чунки Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритилгандан сўнг, очиғи, унинг кейинги тақдири ҳукуматнинг ўзига ташлаб қўйилмоқда. Ҳар бир ишлаб чиқилган таклиф бўйича барча босқичларда ижро ҳокимияти билан бевосита ҳамкорлик қилиш зарур.  

Ушбу йўналишнинг самарасини аниқ мисоллар билан айтса бўлади. Мисол учун, Сенат қўмиталари томонидан 50 дан ортиқ қонун ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш юзасидан ҳукуматга таклифлар киритилган. Натижасида амалдаги ҳужжатларни такомиллаштириш бўйича 7 қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди (4 таси янги таҳрирда). Бугунги кунда 13 та қонун лойиҳаси ишлаб чиқилиб, келишув жараёнида.  

Келгуси йилда амалга ошириладиган ишлар қамраб олинадиган давлат дастури ижроси жараёнида бу фаолият изчил давом эттирилади. Жамиятда учрайдиган муаммолар бўйича ҳукуматга ва бошқа идораларга киритиладиган таклиф ва парламент сўровлари натижалари амалий бўлиши доимий тартибида бўлади.  

 

Н.Абдураимова,  

ЎзА