Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сенаторлар ҳудудларда маҳаллалар ва ижтимоий соҳа объектларида ўрганишлар ўтказмоқда
15:44 / 2023-07-30

Шу кунларда Олий Мажлис Сенати аъзолари маҳаллалар ва ижтимоий соҳа объектларида 2023/2024 йилги куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишларининг бориши билан танишмоқда.

Сенатнинг Халқаро муносабатлар, ташқи иқтисодий алоқалар, хорижий инвестициялар ва туризм масалалари қўмитаси раиси Р.Алимов Андижон вилоятида ўрганиш ўтказди. 

Бу жараёнда электр энергияси, газ, иссиқлик, ичимлик суви таъминоти, зарур ҳолларда кўмир маҳсулотларини етказиб бериш, қайта тикланувчи энергия манбаларини ва энергия тежовчи технологияларни жорий этиш борасида амалга оширилаётган ишларга эътибор қаратилди. 

Р.Алимов Андижон вилоятининг Олтинкўл тумани “Иттифоқ” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги 23 миллиад сўм эвазига қурилган мини ГЭС билан танишди. 

Қайд этилишича, ушбу кичик ГЭС ҳозирги кунда юзта  хонадонни электр энергияси билан таъминлаш қувватига эга.

Сенатор тумандаги 7-сонли умумтаълим мактабида ўрнатилган 25 кВт қувватли қуёш панелининг ишлаш жараёнини кўздан кечирди. 

Ушбу лойиҳа доирасида мактаб эҳтиёжи учун 5 кВт фойдаланилади, қолган 20 кВт электр энергиясини давлатга 1000 сўмдан сотиш кўзда тутилган. 

Шунингдек, 6-сонли умумтаълим мактабида давлат хусусий шериклик асосида иссиқлик тизимига ўтказиш бўйича амалга оширилаётган ишларнинг ҳолати кўздан кечирилди.

Қўмита раиси туманда амалга оширилаётган ишлар юзасидан  қўшимча кўрсатмалар, бошланган лойиҳаларни сифатли ҳамда ўз вақтида якунлаш юзасидан туман кенгаши депутатлари ва масъулларга тавсиялар берди.

                                               Н.Абдураимова, ЎзА