English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сенаторлар – Бухорода
12:47 / 2024-10-05

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенатининг фан, таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари қўмитаси раиси Одилжон Иминов, сенатор Абира Ҳусейнова билан ҳамкорликда Бухоро муҳандислик-технология институтида бўлди.

Сенаторлар институтда яратилган шарт-шароитлар, хусусан “Кибернефтгаз” олий муҳандислик мактаби, Регистратор офиси, “Машинасоз” технопарки билан яқиндан танишди.

– “Кибернефтгаз” олий муҳандислик мактабида биринчи йил талабалар корхоналар буюртмаси асосида янги маҳсулотларни лойиҳалаштиради, илмий изланишлар ўтказади, бу борада чуқурлашган модул дастурлар асосида ўқитилади, – дейди Бухоро муҳандислик-технология институти ректори Садоқат Сиддиқова. – Иккинчи йил янги маҳсулотлар бўйича тажриба-конструкторлик намуналарини яратиш билан боғлиқ технологик жараёнларни корхоналарда синовдан ўтказади. Ҳар бир магистрлик диссертацияси мавзуси корхонанинг аниқ бир муаммоси ечимини топишга қаратилган стартап лойиҳа сифатида бажарилади.

Сенатор Одилжон Иминов ўрганиш давомида институтда таҳсил олаётган докторантлар билан илмий ишнинг аҳамияти,  самарадорлиги ва  уни мақсадли йўналтириш бўйича суҳбат олиб борди.  

Суҳбат давомида “Транспорт муҳандислиги ва металлар технологияси” кафедраси таянч докторанти Мирзо Йўлдошев “Технологик жиҳозларнинг электроавтоматикасини мантиқий бошқариш дастурини синаш ва ишлаб чиқаришга татбиқ қилиш” мавзусидаги илмий тадқиқот ишининг долзарблиги ва ишлаб чиқариш жараёнига татбиқ этиш бўйича ўз фикрларини билдирди.

Зариф Комилов, ЎзА мухбири.