French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сенатор ёшлар билан учрашди
10:34 / 2021-01-24

Тошкент вилояти Ангрен шаҳрида Президентимизнинг Олий Мажлисга йўллаган Мурожаатномаси ҳамда 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг 5 та устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили”да амалга оширишга оид Давлат дастури лойиҳаси муҳокамасига бағишланган учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси сенатори, “Олмалиқ кон-металлургия комбинати” АЖ бошқаруви раиси Абдулла Хурсанов Ангрен шаҳри аҳолиси ҳамда ёшлари билан мулоқот қилди.

Тадбирда мамлакатимиз ижтимоий-сиёсий, иқтисодий ҳаётида муҳим аҳамиятга эга бўлган Мурожаатнома мазмун-моҳияти, Давлат дастурида белгиланган вазифалар аҳамияти ҳақида сўз борди.

Саноатлашган Ангрен шаҳрида ҳам йирик бунёдкорлик ишлари, инвестиция дастурлари муваффақиятли амалга оширилаётгани, эндиликда бу борадаги ишлар кўлами янада кенгайтирилиши алоҳида қайд этилди. Жумладан, шаҳар ҳудудидаги Алишер Навоий номли истироҳат боғи, Ёшлар марказини реконструкция қилиш, IT парки ва туризмни ривожлантириш бўйича амалга ошириладиган ишлар хусусида маълумот берилди.

Сенатор А.Хурсанов бу борада юртимизда олиб борилаётган ислоҳотлар, хусусан Ангрен шаҳрида амалга оширилаётган ишларга тўхталиб, комбинат томонидан реконструкция қилинган “Дельфин” ёпиқ сув ҳавзаси ангренлик ёшларга муносиб туҳфа бўлганлигини таъкидлади.

Сенатор шунингдек, комбинат фаолияти, хусусан ишлаб чиқариш қувватларининг оширилиши, инвестиция лойиҳалари доирасида олиб борилаётган реконструкция ва модернизация ишлари, комбинат таркибида янги кон ва фабрикалар барпо этилаётгани ҳақида сўзлаб берди. Ушбу янги корхоналар учун етук мутахассислар зарур бўлиши ва бунинг учун ёшлар яхши ўқиб, касбни пухта эгаллаши лозимлигини қайд этди.

Учрашувда тадбиркорлик фаолиятини ташкил этиш, кредит олишнинг тартиб-тамойиллари ҳақида ҳам атрофлича маълумот берилди. Бу борада кредит олиб, тадбиркорлик билан шуғулланаётган ангренлик ёшлар тажрибаси ўрганилди.

Тадбир доирасида шаҳарнинг "Гулзор", "Майдон", "Янги Ҳаёт" маҳалла фуқаролар йиғинлари ёшларининг мурожаатлари ва таклифлари атрофлича кўриб чиқилди.

Ёшларнинг бандлик, фарзандларини мактабгача таълим муассасасига жойлаш, касб-ҳунар эгаллаш билан боғлиқ мурожаатлари тегишлилиги бўйича ижрога қаратилди.

ЎзА