Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сенатор “Яшил макон” лойиҳаси доирасидаги ишлар билан танишди
07:14 / 2022-02-14

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси раиси ўринбосари Толибжон Мадумаров Андижон вилоятида бўлиб, амалга оширилаётган ислоҳотлар жараёнлари билан танишди.

Шу кунларда сенатор томонидан Олий Мажлис Сенатининг жорий йил 3-4 февраль кунлари бўлиб ўтган йигирма учинчи ялпи мажлисида кўриб чиқилган масалалар, маҳаллий Кенгашлар ва депутатлар зиммасига юклатилган вазифалар юзасидан учрашув ва мулоқотлар ўтказилиши белгиланган.

Учрашувлар олдидан сенатор вилоятда ижтимоий-иқтисодий соҳаларда амалга оширилаётган ишлар, ислоҳотлар жараёни билан яқиндан танишди.

[gallery-5744]

Сенатор Андижон шаҳридаги "Eco park"да бўлиб, ёшлар ва аҳолининг маданий ҳордиқ чиқаришлари учун яратилган шароитлар, «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида бу ерда 18 минг тупдан зиёд манзарали дарахт кўчатлари ўтқазилганлигига ижобий баҳо берди.

"Eco park”да болажонлар учун замонавий майдонча қурилиб, 10 га яқин аттракционлар ўрнатилди. Аҳоли, шу жумладан ёшларни жисмоний тарбия ва спортга бўлган қизиқишларини янада ошириш мақсадида “Street workout” майдончаси барпо этилиб, очиқ осмон остида концерт дастурларини ўтказишга мўлжалланган саҳна таъмирланди.

Шундан сўнг Толибжон Мадумаров Республика шошилинч тиббий ёрдам маркази Андижон филиали, Аёлларни реабилитация қилиш ва мослаштириш республика маркази Андижон бўлими ва бошқа қатор объектларда олиб борилаётган ишлар билан танишди. Белгиланган йўналишлардаги ишлар самарадорлигини ошириш юзасидан таклиф ва тавсиялар берди.

Ф.Убайдуллаев, З.Умрзоқов (сурат), ЎзА