Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сенатор ва чемпион – сирдарёлик ўқувчилар ҳузурида
11:26 / 2019-09-29

Гулистон шаҳридаги Ҳалима Худойбердиева номидаги она тили ва адабиёт фани чуқурлаштирилиб ўқитишга ихтисослашган мактаб-интернатида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси Улуғбек Сотиболдиев, Ширин шаҳридаги 3- умумий ўрта таълим мактабида Олимпияда ва Жаҳон чемпионати совриндори, иқтидорли боксчи Бектемир Мелиқўзиев сирдарёлик ўқувчиларга маҳорат дарсларини ўтаб берди.


Гулистон шаҳридаги Ҳалима Худойбердиева номидаги она тили ва адабиёт фани чуқурлаштирилиб ўқитишга ихтисослашган мактаб-интернатида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси Улуғбек Сотиболдиев, Ширин шаҳридаги 3- умумий ўрта таълим мактабида Олимпияда ва Жаҳон чемпионати совриндори, иқтидорли боксчи Бектемир Мелиқўзиев сирдарёлик ўқувчиларга маҳорат дарсларини ўтаб берди.

Президентимиз жорий йилнинг 23 август куни ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ва жамиятда ўқитувчи мавқеини ошириш масалаларига бағишлаб ўтказилган кенгайтирилган йиғилишда мактабларда жамиятимиздаги раҳбар, тадбиркор ва таниқли инсонлар томонидан мактаб ўқувчиларига очиқ дарслар ташкил қилиниши тўғрисида топшириқлар берилган эди.

Мазкур топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Сирдарё вилояти кенгаши раиси, - “Бек - кластер” қўшма корхонаси раҳбари, Сенатор Улуғбек Сотиболдиев Гулистондаги Ҳалима Худойбердиева номидаги ижод мактабига ташриф буюрди. Мактабнинг 7-синф ўқувчиларига “Миллий тикланишдан миллий юксалиш сари”, 8-синф ўқувчиларига “Тадбиркор бахти” мавзуларида маҳорат дарсларини ўтди.

Маҳорат дарсларда энг фаол иштирок этган мактаб-интернат ўқувчиларига Улуғбек Сотиболдиев томонидан Жаҳон ва ўзбек адабиёти дурдоналари кутубхонасидан ўрин олган китоблар совға қилинди.

Ҳаваскор боксда 2016 йили Бразилияда ўтган ёзги Олимпияда ўйинлари, 2015 йил Дохада, 2017 йил Гамбургда ўтган Жаҳон чемпионати совриндори, икки карра Осиё чемпиони, айни пайтда профессионал боксда муваффақиятли фаолият олиб бораётган Бектемир Мелиқўзиев эса Ширин шаҳридаги 3-умумий ўрта таълим мактабида “Муваффақиятга эришиш сирлари” мавзусида спортсевар ўқувчиларга маҳорат дарсларини ўтиб берди.

Ушбу учрашув орқали ширинлик ўқувчиларнинг спортга, айниқса боксга бўлган қизиқишлари янада ошди.

Бектемир Мелиқўзиев ушбу натижаларга қандай эришгани ҳақида ўқувчиларга ҳикоя қилиб берди. Улар ўзларини қизиқтирган саволларга машҳур спортчимиздан батафсил жавоблар олди.

Шундан сўнг, иқтидорли профессионал боксчи ёш спортчилар билан маҳорат дарсини ўтказди.

Ҳар иккала учрашув ўқувчиларда жуда катта таассурот қолдирди.

photo5222122999040289881.jpg

photo5222139513189542772.jpg

photo5222139513189542776.jpg

photo5222218102501125014.jpg