English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сенатор Сирдарё вилоятида туман Кенгашлари депутатлари билан учрашди
16:07 / 2021-05-11

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенатининг ўн тўртинчи ялпи мажлисида қабул қилинган қонунлар ва кўриб чиқилган масалаларни аҳоли ўртасида кенг тарғиб қилиш мақсадида Сенат аъзоси Улуғбек Сотиболдиев халқ депутатлари Сирдарё вилояти Сардоба ҳамда Сайхунобод туман Кенгашлари депутатлари билан учрашди.

Сардоба туманидаги сенатор билан учрашувга барча маҳаллий Кенгаш депутатлари, Дўстлик, Юртдош ва Қўрғонтепа маҳалла фуқаролар йиғинларининг раислари ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенатига мурожаат билан чиққан бир гуруҳ фуқаролар ҳам иштирок этди.

Олий Мажлис Сенатининг 14-ялпи мажлисида қабул қилинган қонун ва қонун ости ҳужжатлари, унда кўриб чиқилган масалалар юзасидан У.Сотиболдиев йиғилганларга атрофлича маълумот берди.  

Учрашув сўнгида Сенат аъзоси Сардоба тумани ҳокими А.Хидоров билан биргаликда мурожаатчилар томонидан кўтарилган 11 та масала бирма-бир тингланиб, уларнинг 7 тасига шу жойнинг ўзида ижобий ечим топилди. 2 та мурожаатни ўрганиб чиқиш вақт талаб қилганлиги сабаб, ижроси назоратга олинди. 1 та масала юзасидан ҳуқуқий маслаҳат берилган бўлса, 1 та масала ноўрин манзилга бўлганлиги сабаб, тегишли ҳудудга йўлланди.  

[gallery-2373]

Халқ депутатлари Сайхунобод тумани Кенгаши депутатлари билан ўтказилган учрашувда эса, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 13 апрелдаги “Бюджет жараёнида фуқароларнинг фаол иштирокини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ҳамда Олий Мажлис Сенатининг 2021 йил 22 апрелдаги “Маҳаллий бюджет маблағлари сарфланишида жамоатчилик иштирокини таъминлаш тўғрисида”ги қарорларининг мазмун-моҳияти ҳақида маълумот берилди.

Шундан сўнг сенатор Сайхунобод туманида яшовчи фуқаролар билан алоҳида учрашиб, улар томонидан билдирилган мурожаатларни тинглади. Кўтарилган 17 та масаланинг 12 таси жойида ижобий ҳал этилди. 6 та масалани ўрганиш вақт талаб қилганлиги сабаб, уларнинг ижроси юзасидан туман мутасаддиларига аниқ кўрсатма ва топшириқлар берилди.

 

А.Қаюмов, Ф.Тошматов (сурат), ЎзА