Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сенатор: Олмазор туманида 2,5 мингга яқин ёшлар иш билан таъминланиши керак
11:25 / 2022-09-22

Шу кунларда Олий Мажлис Сенатида доимий асосда ишловчи сенаторлар жойларда бўлиб, муаммоларни аниқлаш ва уларга ечим топиш бўйича иш олиб бормоқда.

Олий Мажлис Сенатининг Ёшлар, маданият ва спорт масалалари бўйича қўмитаси раиси ўринбосари Дилором Тошмуҳамедова Тошкент шаҳар Олмазор туманида бўлди.  

Тумандаги вазиятни ўрганиш билан бирга туман халқининг турмуш даражаси яхшиланиши, ижтимоий муҳофазаси ва иш билан таъминланиши учун масъул бўлган депутатлар, ҳокимлик масъуллари, туман бандликка кўмаклашиш маркази раҳбари билан учрашди.   

Маълум бўлишича, туманда 2,5 мингга яқин ёшларни иш билан таъминлаш кун тартибида турибди.  

[gallery-8868]

Сенатор ушбу ёшларнинг кўпчилиги эндигина мактабни тугатгани, қўлида касб-ҳунари бўлмагани учун уларни касбга йўналтириш, иш билан таъминлаш зарурлигига эътибор қаратди.  

Тумандаги Тошкент қурилиш касб-ҳунар коллежи ва жорий йилнинг октябрь ойида ишга туширилиши режалаштирилаётган ошпазликка ўргатиш марказидаги шароитлар билан танишган сенатор ёшлар учун шундай имкониятларни янада кенгайтиришни айтиб ўтди. Шу билан бирга, ёшларни тадбиркорликка жалб қилиш, уларда ахборот технологиялари билан ишлаш кўникмаларини шакллантириш зарурлиги юзасидан тавсиялар берди.

Сенатор тумандаги “Олимпия” маҳалла фуқаролар йиғинида туман ҳокими ёрдамчилари ва ёшлар етакчилари, аҳоли вакиллари билан учрашди. Тумандаги мавжуд 59 маҳаллада олиб борилаётган ўрганишлар асосида аҳоли эҳтиёжларини қондириш ишларини чуқурлаштириш кераклиги топширилди.    
 

ЎзА