Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сенатор: Одамларнинг кўз ёши учун ким жавоб беради?
14:33 / 2019-11-30

Олий Мажлис Сенати йигирма тўртинчи ялпи мажлисида Сенат қўмитаси раиси Фаррух Дадахўжаев Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирига савол билан мурожаат қилди.


Олий Мажлис Сенати йигирма тўртинчи ялпи мажлисида Сенат қўмитаси раиси Фаррух Дадахўжаев Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирига савол билан мурожаат қилди.

Сенатор ўз сўзида хорижга ишга бормоқчи бўлган фуқароларнинг миллиардлаб маблағи ҳавога соврулгани, яъни ишлаш илинжида қарз олган кишиларнинг пуллари олиниб, лекин ишга юборилмагани, бу билан уларни қийин аҳволга солинганини қайд этиб, бунинг учун, одамларнинг кўз ёши учун ким жавоб беради, деди.

Бунга жавобан Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири Н.Хусанов фуқароларни хорижга ишга юборишни аввал давлат муассасалари амалга оширган бўлса, ҳозирги кунда бу хусусий бандлик агентликлари томонидан амалга ошираётганини айтиб ўтди. Бу борада 58 суъектга фуқароларни хорижга юбориш учун рухсат берилган. Аммо айрим хусусий бандлик агентликлари томонидан қонунбузарликка йўл қўйилди. Бу борадаги камчиликларни бартараф этиш учун қонунчилик такомиллаштирилмоқда.

Сенатор жавобдан умуман қониқмаганини маълум қилди.

Ушбу масала юзасидан Бош вазир ўринбосари А.Абдуҳакимов сўз олиб, сенатор томонидан долзарб масала кўтарилганини таъкидлади. Ҳақиқатан, фуқароларни хорижга ишга юбориш борасида қонунийликка риоя этиш юзасидан муаммолар мавжуд. Бу масала билан илгари шуғулланган миграция агентлиги масъул шахсларининг бир гуруҳи жавобгарликка тортилганидан барчанинг хабари бор. Ишга бориш учун хусусий бандлик агентликларига пул ўтказган, лекин ишга бора олмай жабр кўрган фуқаролар манфаатларини ҳимоялашни ўйлаб кўриш керак. Уларга етказилган зарарлар суд орқали ундириб берилиши зарур. Бу масалада айбдор шахсларга нисбатан тегишли органлар жавобгарлик масаласини ҳал этиши зарур.

Ушбу масала бўйича Сенат раиси Т.Норбоева ҳам ўз фикрини билдириб ўтди. Жиддий муаммо кўтарилмоқда ва бу борада ишчи гуруҳ тузилиб, барча ҳолатлар чуқур ўрганиб чиқилади ва барчаси қонуний ҳал этилади. Бу ҳолат мутасаддилар учун сигнал бўлиши керак ва келгусида бундай ҳолатларга йўл қўймаслик чоралари кўрилиши шарт.