Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сенатор мурожаатларни жойига чиқиб ўрганди
11:57 / 2022-02-23

Олий Мажлис Сенати аъзолари жойларда бўлиб, аҳоли вакиллари билан учрашувлар ўтказди, ташкилот ва муассасаларга бориб, ўрганиш ишларини олиб борди.

Сенатнинг Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш қўмитаси раиси Наримон Умаров Тошкент шаҳрининг Олмазор туманида яшовчи фуқаролар билан учрашиб, Сенатга келиб тушган 10 га яқин мурожаатларни мутасадди идоралар вакиллари билан биргаликда кўриб чиқди.

Фуқаролар асосан прокуратура қарорини бекор қилиш, очилган жиноят ишини қайтадан қонун доирасида кўриб чиқиш, суд қароридан норозилик, соғлиқни сақлаш ходимларининг ҳаракати ва ҳаракатсизлигидан норозилик, қонунни бузган шахсни жиноий жавобгарликка тортиш каби масалаларда мурожаат қилишган.  


 
Аҳоли мурожаатларида кўрсатилган муаммоларни жойларнинг ўзида бартараф этиш  юзасидан туман ҳокимлиги ва давлат идоралари вакиллари, шунингдек, ҳудудий мутасадди раҳбарларга кўрсатмалар берилди. Олмазор туманида яшовчи М.Мирҳайдаров, М.Қорабаев, А.Привалиева ва З.Ёқубованинг мурожаатлари қонуний кўриб чиқилиши назоратга олиниб, прокуратура органларига юборилди.  
 
Шунингдек, Сенатнинг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси раиси бошчилигидаги ишчи гуруҳ Қарши шаҳрида бўлиб, жиноятлар ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш йўналишида амалга оширилаётган ишлар, ички ишлар органлари ходимларига яратилган шарт-шароитлар билан танишди.   
 
3-секторга қарашли “Отчопар” маҳалла фуқаролар йиғинининг шимолий кириш йўлида жойлашган бошқарма патрул-пост хизматининг тунги вақтда хизмат кўрсатувчи назорат кузатув маскани жойлашган. Ҳуқуқбузарликлар ва жиноятларни аниқлашга мослаштирилган видеокузатув масканида бўлган ишчи гуруҳ қонунбузарликларни жиловлаш борасидаги имкониятлар билан танишди.

Ўрнатилган видеокамералар огоҳлантирувчи “SOS” товушларига қараб ўз мувозанатини 360 градусгача айланиб, бир ярим километргача бўлган узоқликдаги жараёнларни тўлиқ ва аниқ тасвирга олиб, хотирасига жойлайди. Бундай замонавий технологияларнинг амалиётга жорий этилгани ишчи гуруҳ томонидан ижобий баҳоланди.    
 
Сенаторлар маҳалладаги 44-мактабда ҳам бўлиб, таълим муассасасида ўқувчиларга яратилган шарт-шароит ва имкониятлар, айниқса, мактабда ташкил этилган йўл ҳаракати хавфсизлиги синфи ва ундаги кўргазмали жиҳозларни кўздан кечирдилар. Ташриф доирасида мактабнинг фаол ўқувчиларига китоблар совға қилинди.  
 
Бундан ташқари, сенаторлар Қарши шаҳар ИИО ФМБда бўлиб, жиноятларни жиловлаш бўйича шаҳарда ўрнатилган кузатув камералари имкониятларини юқори баҳолади.  


М.Комилова, ЎзА