Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сенатор меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари билан учрашди
15:28 / 2020-02-08

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси, Олмалиқ кон-металлургия комбинати бошқаруви раиси Абдулла Хурсанов Бўка туманида депутатлар билан учрашди.


Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси, Олмалиқ кон-металлургия комбинати бошқаруви раиси Абдулла Хурсанов Бўка туманида депутатлар билан учрашди.

Халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари билан бўлиб ўтган учрашувда сенатор мамлакатимизда аҳолининг турмуши фаровонлигини юксалтириш, одамларни бугунги яшаётган кунидан рози қилиш, аҳоли, айниқса ёшлар учун етарли шароит яратиш, шунингдек, муаммоларни ўрганиш ва жойида ҳал этиш борасида атрофлича фикр юритиб, бу борада депутатлар олдида турган устувор вазифаларга алоҳида эътибор қаратди.

Учрашувда шунингдек, олдинга қўйилган мақсадларга эришиш учун аввало, туманга жалб этилаётган инвестиция ҳажмини кўпайтириш, ишлаб чиқаришни ривожлантириш, ер билан боғлиқ масалалар, тиббиёт ва таълим муассасаларининг умумий ҳолатини яхшилаш ва фаолияти самарадорлигини ошириш, тендерларни адолатли ўтказиш, янги иш ўринлари яратиш зарурлиги қайд этилди.

Ўз навбатида халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари томонидан ҳудудда ечимини кутаётган мавжуд муаммоли масалалар кўтарилиб, ушбу муаммолар аввало белгиланган тартиб, қонун доирасида биргаликда ҳал этилиши, бу борада сенатор ва депутатлар ҳамкорликда манзилли мақсадли дастур асосида ишлашга келишиб олинди.

Снимок.PNG

Учрашувда мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар ва ундан кўзланган мақсад, белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда депутатларнинг ўрни, шунингдек, қонунчилик тизими хусусида ҳам ўзаро фикр алмашилди.

Шундан сўнг сенатор бошчилигидаги депутатлар тумандаги 15- Меҳрибонлик уйида бўлиб, муассаса тарбияланувчилари билан учрашди.

Мазкур муассаса Олмалиқ кон-металлургия комбинати оталиғида бўлиб, айни пайтда бу ерда 180 нафарга яқин ўғил-қиз тарбияланаётир. Учрашувда депутатлар муассаса тарбияланувчиларининг ўй-хаёллари, қизиқишлари, келажакдаги режалари тўғрисида дилдан суҳбатлашди.

Меҳрибонлик уйида бўлиб ўтган тадбир доирасида комбинат томонидан муассаса тарбияланувчиларига совға улашилиб, концерт дастури намойиш этилди.