Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сенатор маҳаллий кенгашлар фаоллари билан мулоқот ўтказди
16:50 / 2022-09-22

Жамият тараққиёти, мамлакат ривожи қонун устуворлиги билан кафолатланади. Ҳар қандай глобал шароитда, ҳар қандай вазиятда инсон ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини таъминлаш, иқтисодий барқарорликни сақлаб қолиш, ижтимоий ҳимояни кучайтириш, ёш авлод таълим-тарбиясига янада жиддий эътибор қаратиш муҳим вазифалардан саналади.

Олий Мажлис Сенатининг шу йил 13 сентябрь куни бўлиб ўтган ўттиз иккинчи ялпи мажлисида ушбу йўналишларнинг ҳуқуқий асосини такомиллаштиришга оид бир қатор масалалар атрофлича кўриб чиқилганди.

Ялпи мажлисда маъқулланган қонунлар ва кўриб чиқилган масалаларнинг мазмун-моҳиятини аҳолига тушунтириш, Сенат, Сенат Кенгаши ва қўмиталарининг қарорлари ҳамда ҳудудларга бириктирилган элчихоналар ташаббуси билан илгари сурилган лойиҳалар ижросини, янги иш ўринларини яратиш ва аҳоли бандлигини таъминлашга оид ишлар ҳолатини, шунингдек, ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга тўсиқ бўлаётган муаммоларни ўрганиш, Сенатга келиб тушган мурожаатларни жойида кўриб чиқиш ва бу борада тегишли амалий ёрдам кўрсатиш мақсадида Сенатда доимий асосда ишловчи сенаторлар вилоятларда хизмат сафарида бўлиб туришибди.

[gallery-8878]

Олий Мажлис Сенатининг Хотин-қизлар ва гендер тенглиги масалалари қўмитаси раиси ўринбосари Маҳмуджон Парпиевнинг халқ депутатлари вилоят, шаҳар ва туманлар Кенгашлари котибиятлари раҳбарлари, доимий комиссиялар аъзолари билан бўлиб ўтган учрашув-мулоқоти иштирокчилар фаоллигида, савол-жавоблар асносида давом этди.

Сенатор томонидан «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартишлар киритиш ҳақида»ги,«Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги каби қонунлар атрофлича шарҳлаб берилди.

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирининг 2022 йил биринчи ярим йиллигидаги фаолияти тўғрисидаги ахбороти, айниқса, давлат органлари ва ташкилотлари тизимида 2022 йилнинг биринчи ярмида мурожаатлар билан ишлаш ҳолати танқидий муҳокама қилингани бўйича фикр-мулоҳазалар билдирилди.

Сенатор депутатлик корпуслари фаолларига ялпи мажлис тафсилотлари ва кўрилган масалалар мазмун-моҳияти ҳақида қизиқарли тарзда тафсилотлар тақдим этгач, иштирокчилар ўзларини қизиқтирган турли масалалар юзасидан ҳам саволлар билан мурожаат этдилар.

Носиржон ДEҲҚОНОВ,

Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси аъзоси