Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сенатор маҳалла ва корхоналар фаолиятлари билан яқиндан танишди
15:04 / 2025-11-19

Гулистон туман ҳокимлигида муҳим ишчи учрашув ташкил этилди. Унда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Халқаро муносабатлар, ташқи иқтисодий алоқалар, хорижий инвестициялар ва туризм масалалари қўмитасининг раиси Алишер Аъзамхўжаев иштирок этди.

Ташриф давомида сенатор маҳаллалардаги аҳволни ўрганиш ва маҳаллий аҳоли билан очиқ мулоқот олиб бориш мақсадида Халқ депутатлари Гулистон тумани Кенгаши депутатлари, туман ҳокимлиги масъуллари ҳамда “маҳалла еттилиги” вакиллари билан учрашув ўтказди. Мулоқот жараёнида маҳаллалардаги ижтимоий масалалар, аҳоли турмуш даражасини яхшилашга қаратилган лойиҳалар ва амалга оширилаётган ислоҳотлар атрофлича муҳокама қилинди.

Шундан сўнг, сенатор туман ҳудудида туризмни ривожлантиришга қаратилган чора-тадбирлар билан танишди. Хусусан, Сирдарё бўйида барпо этилиши режалаштирилган замонавий дам олиш масканлари, туристик зоналар ва инвестиция лойиҳалари тақдим этилди. Бу лойиҳалар маҳаллий аҳоли учун қўшимча иш ўринлари яратиш, ҳудуднинг туризм салоҳиятини ошириш ва инвестиция фаолиятини рағбатлантиришга хизмат қилади.

Ташрифнинг навбатдаги манзили “Чортоқ” маҳалласида жойлашган “Гулистон Чикен Стевс” МЧЖ бўлди. Сенатор бу ерда парранда гўшти маҳсулотларини қайта ишлаш жараёнлари билан яқиндан танишди. Маҳаллий корхона замонавий технологияларга асосланган ишлаб чиқариш тизими ва ички бозордаги улуши билан алоҳида ўринга эга.

Учрашув якунида сенатор “Ишонч” маҳалласида фаолият юритаётган сунъий толали ип-калава ишлаб чиқаришга ихтисослашган йирик корхона — “Мили Текс Сирдарё” МЧЖ фаолияти билан танишди. Корхона ҳудудда янги иш ўринларини яратиш, маҳсулотларни  хорижга экспорт  қилишда намуна кўрсатмоқда.

Ғулом Примов, ЎзА мухбири