English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сенатор ичимлик суви ҳақида қайғурмоқда
12:48 / 2020-04-15

Аҳоли турмуш фаровонлигини таъминлаш, уларга муносиб шароитлар яратиш ҳар раҳбарнинг бурчи ва вазифасидир.


Аҳоли турмуш фаровонлигини таъминлаш, уларга муносиб шароитлар яратиш ҳар раҳбарнинг бурчи ва вазифасидир. Шу мақсаддан келиб чиқиб, Сурхондарё вилоятидан сайланган сенатор Абдуғани Сангинов хайрли ишлар давом эттирмоқда.

Карантин даврида, оғир ва синовли кунларда халқимизнинг оғирини енгил қилиш мақсадида сенатор ўтган ойда Денов туманида амалга оширилган сайёр учрашувларда аҳоли ичимлик сувини яхшилаш борасида мурожаатлар қилган эди. Шунга кўра, Денов тумани аҳолиси ичимлик сув таъминотини яхшилаш ва ичимлик суви муаммосини бартараф этиш бўйича 35 маҳаллага сув қудуқлари қазиб берилди.

Жумладан, 10 та маҳаллага 10 янги сув қудуқ (артизан)лари ва сув миноралари қуриб, ишлашга топширилди. Яна 10 та маҳаллага 15 та янги сув насослари ўрнатиб, фойдаланишга топширилди. Қолган сув қудуқлари эса тозалаб, таъмирлаб берилди.

Халқимизда “Сув келтирган элда азиз” деб бежиз айтишмаган. Бу каби савобли ишларни ҳар биримиз ҳар куни қилмоғимиз лозим.

photo_2020_04_15_12_45_18.jpg