French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сенатор “Халқ дипломати” кўкрак нишони билан тақдирланди
16:35 / 2025-10-15

2022 йилда Шанхай ҳамкорлик ташкилоти (ШҲТ)нинг Халқ дипломатияси маркази мувофиқлаштирувчи кенгаши қарори билан “Халқ дипломати” кўкрак нишони таъсис этилган.

Тошкент шаҳрида “Халқ дипломати” кўкрак нишонини топшириш маросими бўлиб ўтди. 

Мамлакатимиз равнақи йўлидаги кўп йиллик самарали фаолияти, ёш мутахассисларни қўллаб-қувватлаш ва тарбиялаш, халқаро ҳамкорликни ривожлантиришга қўшган ҳиссаси учун Олий Мажлис Сенатининг Фан, таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари қўмитаси раиси ўринбосари Орал Атаниязова мазкур нуфузли мукофот билан тақдирланди.

Таъкидлаш жоизки, ушбу кўкрак нишони ШҲТга аъзо давлатлар ва Ўзбекистонда халқлар ўртасида дўстлик ва ишончни мустаҳкамлаш, маданий ва гуманитар алоқаларни ривожлантириш, фуқаролик жамияти институтлари ўртасида самимий ҳамкорлик муҳитини яратишга муносиб ҳисса қўшган обрў-эътиборли шахсларга тақдим этилади.

Н.Абдураимова, ЎзА