Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси томонидан «Фуқаро – жамоат ташкилотлари – давлат» бирлигини мустаҳкамлаш мақсадида фуқаро мурожаатлари билан ишлашнинг «маҳаллабай» тизимини жорий этишга қаратилган «Ҳуқуқий маслаҳат» марказлари ташкил этилиш лойиҳаси амалга оширилмоқда.
Марказда аҳоли муаммоларини тизимли ўрганиш ва уларнинг аниқ ҳал этилишида давлат бошқаруви ва хўжалик бошқаруви органлари билан ижтимоий шериклик асосида ҳамкорликда ишлашнинг янгича тизими йўлга қўйилади, фуқароларнинг (савдо, газ ва электр таъминоти, сув таъминоти, коммунал хўжалиги, экология, қурилиш, кадастр, бандлик, ижтимоий хизматлар, соғлиқни сақлаш, таълим, хизмат кўрсатиш (сервис) транспорт соҳасига, алоқа бошқа соҳалар)даги мурожаатлари маҳаллабай кўриб чиқилишида ҳуқуқий маслаҳатлар берилиши билан бир қаторда мавжуд муаммоларнинг жойида ҳал этилиши имконини яратади.
Бугун Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси раиси Ж.Саримсоқов ҳамда Олий Мажлис Сенати аъзоси, Муборак газни қайта ишлаш заводи директори Ш.Шамсиев иштирокида учрашув бўлиб ўтди.
Учрашувда, Федерациянинг «Ҳуқуқий маслаҳат» марказлари ташкил этилиш лойиҳаси муҳокама қилинди.
Олий Мажлис Сенати аъзоси, Муборак газни қайта ишлаш заводи директори Ш.Шамсиев Федерация ташаббусларини қўллаб-қувватлади, фуқароларнинг муаммоларини тизимли ўрганиш ва уларни аниқ ҳал этилишида самарали жамоатчилик назоратини ўрнатиш, фуқароларнинг истеъмолчилик маданиятини ошириш юзасидан амалга ошириладиган барча лойиҳаларда ҳамкорлик қилишга тайёр эканлигини билдирди.
Учрашув давомида, Муборак туманининг Тонг маҳалла фуқаролар йиғинида «Ҳуқуқий маслаҳат» маркази фаолиятини йўлга қўйиш ва марказ биносининг қурилиши юзасидан фикр алмашишди.
Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари
федерация Матбуот хизмати