Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сенатнинг навбатдаги ялпи мажлиси ўз ишини бошлади
10:37 / 2022-12-27

Тошкент шаҳрида Олий Мажлис Сенатининг навбатдаги ялпи мажлиси ўз ишини бошлади. Унда сенаторлар, идора ва ташкилотлар раҳбарлари ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этмоқда.

Сенат раиси Танзила Норбоева бошқарган мажлисда  Президентимизнинг парламентга ва халқимизга йўллаган Мурожаатномасида кўтарилган масалаларга эътибор қаратилди.  

Самарали давлат бошқаруви бўйича фундаментал ислоҳотлар амалга оширилиши айтилгани, парламент назорати кучайтирилиши муҳим аҳамият касб этади.  

Ялпи мажлисда “2023 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги, “2022 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунига ўзгартишлар киритиш ҳақида”ги, “Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тўғрисида”ги, “Мувофиқликни баҳолаш органларини аккредитация қилиш тўғрисида”ги, “Алкоголь ва тамаки маҳсулотларининг тарқатилишини ҳамда истеъмол қилинишини чеклаш тўғрисида”ги қонунлар кўриб чиқилади.  

Шу билан бирга, “Техник жиҳатдан тартибга солиш тўғрисида”ги ва “Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Туркия Республикаси Ҳукумати ўртасида маҳкумларни топшириш тўғрисидаги битимни (Тошкент, 2022 йил 29 март) ратификация қилиш ҳақида”ги ҳамда “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартишлар киритиш тўғрисида”ги қонунларни ҳам кўриб чиқиш кун тартибига киритилган.  

Бундан ташқари, сенаторлар томонидан маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича белгиланган лойиҳалар юзасидан амалга оширилган ишлар ҳамда 2030 йилга қадар Ўзбекистон Республикасида гендер тенгликка эришиш стратегиясининг 2022 йилдаги ижроси ҳамда уни амалга ошириш бўйича 2023 йилга мўлжалланган чора-тадбирларни тасдиқлаш масаласи ҳам муҳокама қилинади.  

 

Н.Абдураимова, Н.Ҳайдаров (сурат) 

ЎзА