Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сенатнинг эллик олтинчи ялпи мажлиси бошланди
17:12 / 2024-08-28

Бугун, 2024 йил 28 август куни Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг эллик олтинчи ялпи мажлиси ўз ишини бошлади. Унда Сенат, Ҳукумат аъзолари, вазирлик ва идоралар раҳбарлари ва оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этмоқда.

Сенат Раиси Танзила Норбоева бошқараётган мажлис видеоконференцалоқа тизимидан фойдаланган ҳолда ўтказилмоқда. 

Мажлисда «Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган тадбиркор» фахрий унвонини таъсис этиш тўғрисида»ги ва «Ўзбекистон Республикасининг Жиноят, Жиноят-процессуал кодексларига ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ерни ва ер ости бойликларини асраб қолишга ҳамда муҳофаза қилишга қаратилган қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш ҳақида»ги қонунлар кўриб чиқилади. 

Шунингдек, «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига судларда ишларни кўришда прокурорнинг ваколатларини таъминлашга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги, «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига коммунал тўловларни суд орқали ундиришда қулайликлар яратишга қаратилган қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш ҳақида»ги қонунларни муҳокама қилиш ҳам режалаштирилган. 

Бундан ташқари, ялпи мажлис кун тартибидан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш билан боғлиқ қонунлар ҳам ўрин олган. 

Мажлисда кўриб чиқиладиган барча масалалар ҳақида сайтимизда батафсил ёритиб борамиз. Бизни кузатиб боринг! 

Н.Абдураимова, ЎзА