Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сенатга йўлланган мурожаатлар қандай ҳал этилди?
14:36 / 2024-01-19

Ҳар бир мурожаат ортида инсон бор, халқ бор. Шу нуқтаи назардан мурожаатга эътибор уларга бўлган эътибордир.

Сенат фаолиятининг муҳим йўналишларидан бири бўлган  аҳоли мурожаатлари билан ишлаш борасида муайян натижаларга эришилмоқда.  

Сенат Раиси Т.Норбоеванинг қайд этишича, Сенатга йўлланган мурожаатлар, улар хоҳ ёзма, хоҳ электрон ёки оғзаки бўлсин, бирортаси ҳам эътибордан четда қолмайди.  

2023 йилда Сенатга келиб тушган мурожаатларнинг қарийб ярми қўмиталар томонидан алоҳида назоратга олиниб, сенаторларнинг бевосита саъй-ҳаракатлари билан уларни ижобий ҳал этиш чоралари кўрилди.  

Хусусан, сенаторлар таклифлари билан сайловчилар мурожаати асосида кўтарилган ҳудудлардаги муаммоли масалалар ялпи мажлислар муҳокамасига олиб чиқилди ва ўз ижобий ечимларини топди (жами 17 маротаба).  

Мисол учун, Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятини боғловчи муҳим кўприк қурилиши охирига етказилди. Тошкент шаҳар ёшлар саноат зоналари инфратузилма билан таъминланди (шу мақсадга 5 миллиард сўм ажратилган).  

Бухоро вилояти Олот туманидаги маҳаллада янги спорт мажмуаси қурилди. Қашқадарё вилояти Деҳқонобод туманида 8 км узунликдаги автомобиль йўли таъмирланди.  

Ўрта Чирчиқ туманидаги Туркистон, Чангтепа маҳаллаларида ичимлик суви ва оқова сув тизимларини қуриш лойиҳалари охирига етказилмоқда.  

Сенат ялпи мажлисида жорий йилда ҳам аҳоли мурожаатлари сенаторларнинг алоҳида эътиборида бўлиши алоҳида таъкидланди.  

 

Н.Абдураимова,  

ЎзА