Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сенатда ХМТ Бош директори билан учрашув ўтказилди
10:29 / 2024-07-10

Олий Мажлис Сенати Раиси Танзила Норбоева юртимизда амалий ташриф билан бўлиб турган Халқаро меҳнат ташкилоти (ХМТ) бош директори Жильбер Унгбо билан учрашув ўтказди.

Ж. Унгбо ХМТнинг Ўзбекистон билан самарали ҳамкорлигини юқори баҳолади ва мамлакатни ташкилотнинг Маъмурий Кенгаши аъзолигига сайлангани билан табриклаб, Президент Шавкат Мирзиёевнинг кучли сиёсий иродаси ва истаги туфайли мамлакат улкан тараққиётга эришганини алоҳида эътироф этди.

Ўзбекистонда муносиб меҳнат бўйича 2021–2025 йилларга мўлжалланган мамлакат дастури доирасида амалга оширилаётган ишлар натижалари дунёнинг кўп давлатлари учун намуна бўлиши таъкидланди.

ХМТнинг 112-сессиясида белгиланган вазифалар ҳамда Барқарор ривожланиш мақсадларининг устувор йўналишларидан келиб чиққан ҳолда 2026-2030 йиллар учун Муносиб меҳнат дастури лойиҳасини ишлаб чиқиш бўйича фикр алмашилди.

Суҳбат якунида меҳнат соҳасида гендер тафовутини камайтириш ва камситишга қарши курашиш, имконияти чекланган шахсларнинг бандлигини таъминлаш, улар учун қулай ва муносиб шароитларни яратиш борасида ҳамкорликни янада ривожлантиришга келишиб олинди.

Н. Абдураимова, ЎзА