Сенат йигирма биринчи ялпи мажлиси якунига етди
Олий Мажлис Сенати йигирма биринчи ялпи мажлиси якунига етди.
Олий Мажлис Сенати йигирма биринчи ялпи мажлиси якунига етди.
2019 йил 23-24 август куни бўлиб ўтган ялпи мажлисда халқимиз ҳаётига дахлдор, жамият равнақига хизмат қиладиган, давлатимизнинг халқаро миқёсдаги ўрнини мустаҳкамлашга қаратилган масалалар сенаторлар томонидан муҳокама этилди.
Кун тартибига киритилган 26 масаладан 16 таси қонун бўлиб, улар орасидаги “Хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлар кафолатлари тўғрисида”, “Хотин-қизларни тазйиқлар ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисида”, “Атом энергиясидан тинчлик мақсадларида фойдаланиш тўғрисида”ги янги қонунлар бугунги кун нуқтаи назаридан долзарб аҳамиятга эгалиги мажлисда алоҳида эътироф этилди.
Яна бир муҳим қонун - “Она сути билан озиқлантиришни қўллаб-қувватлаш ҳамда гўдаклар ва кичик ёшдаги болалар озиқ-овқат маҳсулотларига доир талаблар тўғрисида”ги қонуннинг амалиётда самарали ишлаши учун уни янада такомиллаштириш нуқтаи назаридан маъқулланмади.
Мажлисда, шунингдек:
“Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси бюджетини шакллантириш ва ижро этишнинг янги механизмлари жорий этилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”;
“Сайлов тўғрисидаги қонун ҳужжатлари такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”;
“Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига жамоатчилик назоратини кучайтиришга қаратилган ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”;
“Хавфсизлик ва мудофаа соҳасидаги қонун ҳужжатлари такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”;
“Моддий маданий мерос объектларининг муҳофаза қилиниши кучайтирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”;
“Баъзи давлат органларининг фаолияти такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”;
“Психиатрия ёрдами кўрсатиш тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”;
“Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”;
“Халқаро меҳнат ташкилотининг саноат ва савдода меҳнат инспекцияси тўғрисидаги 81-сонли Конвенциясини (Женева, 1947 йил 11 июль) ратификация қилиш ҳақида”;
“Халқаро меҳнат ташкилотининг қишлоқ хўжалигида меҳнат инспекцияси тўғрисидаги 129-сонли Конвенциясини (Женева, 1969 йил 25 июнь) ратификация қилиш ҳақида”;
“Фуқаролик, оилавий ва жиноий ишлар бўйича ҳуқуқий ёрдам ва ҳуқуқий муносабатлар тўғрисидаги Конвенцияга (Кишинев, 2002 йил 7 октябрь) Ўзбекистон Республикасининг қўшилиши ҳақида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни тўғрисида”;
“Халқаро узумчилик ва виночилик ташкилотини таъсис этиш тўғрисидаги Битимни (Париж, 2001 йил 3 апрель) ратификация қилиш ҳақида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни тўғрисидаги қонунлар кўриб чиқилди ва маъқулланди.
Бундан ташқари, мажлисда “Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили” Давлат дастурининг 2019 йил иккинчи чорагидаги ижроси юзасидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ҳисоботи эшитилди. Ички ишлар, ташқи ишлар вазирликларининг, туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг ахборотлари тингланди.
Марказий сайлов комиссиясининг таркибига ўзгартишлар киритиш, Хоразм вилояти ҳокимининг ҳисоботи, маҳаллий ҳокимият вакиллик органлари фаолиятини кучайтиришга кўмаклашувчи комиссиясига оид масалалар кўриб чиқилди.
Бўш турган, қурилиши тугалланмаган объектлардан ва фойдаланилмаётган ишлаб чиқариш майдонларидан самарали фойдаланишни таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишларнинг ҳолати тўғрисида ҳамда боғдорчилик-узумчилик ширкатлари ҳолати ва уларнинг ташкилий-ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш юзасидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига парламент сўрови юборилди.
Фуқароларнинг кафолатланган меҳнат ҳуқуқларини таъминлаш масалалари бўйича Парламент комиссиясини тугатиш ҳамда Олий Мажлис Сенати Кенгашининг қарорларини тасдиқлаш тўғрисидаги масалалар ҳам муҳокама этилди. Кўриб чиқилган барча масалалар бўйича тегишли қарорлар қабул қилинди.