Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сенат ялпи мажлисида кўтарилган муаммо ҳал этилди
16:07 / 2023-09-14

Сенатнинг ялпи мажлисларида сенаторларнинг ҳудудларда олиб борган ўрганишлари, фуқаролар билан ўтказган мулоқотлари давомида аниқланган камчилик ва муаммолар қандай ҳал этилаётганига эътибор қаратилмоқда.

Ечимини топмаган  муаммолар ўртага ташланиб, масъулларга аниқ вазифалар қўйилмоқда. Чунки ҳар ойда бўладиган ялпи мажлисда нафақат сенаторлар, балки республика даражасидаги идора ва ташкилотлар раҳбарлари, ҳукумат аъзолари иштирок этади.  

36-ялпи мажлисда Жиззах вилояти Зафаробод туманидаги  Бирлик ва Ёрқин маҳаллалари ҳудудида ичимлик суви муаммоси кўтарилган эди. Ушбу ҳудудда диаметри 450 мм. бўлган, узунлиги 13,5 км ичимлик суви қувурларини янгидан қуриш учун 7 миллиард сўм ажратиш зарурлиги айтилган. 

Ушбу масала юзасидан Сенатнинг Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитаси масъул этиб белгиланиб, тегишли вазирлик ва идоралар билан ҳамкорликда масалага ечим топиш юзасидан ишлар олиб борилди.  

Амалий ишлар натижасида “Ўзсувтаъминот” акциядорлик жамияти, Жиззах вилояти ҳокимлиги ишчи гуруҳ тузиб, муаммо ечимига киришилди.  

“Файз коммунал қурилиш” масъулияти чекланган жамияти томонидан 7,2 миллиард сўмлик 15 км ичимлик суви тизимларини қуриш ишлари амалга оширилди. Натижада Зафаробод туманидаги Ёрқин ҳамда Бирлик маҳаллалари аҳолиси ичимлик суви билан таъминланди.  

Бир қатра сув вақти келса бир ҳаётни асраб қолиши мумкин. Икки маҳалла аҳолисини қийнаб келган сув муаммосининг ҳал этилгани юзлаб одамларнинг мушкули осон бўлди, демакдир.  

Н.Абдураимова, ЎзА