English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сенат ялпи мажлиси ўз ишини давом эттирмоқда
10:25 / 2023-06-23

Тошкент шаҳрида куни кеча иш бошлаган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг қирқ иккинчи ялпи мажлиси бугун ўз ишини давом эттирмоқда.

Сенат Раиси Танзила Норбоева олиб бораётган мажлисда сенаторлар, ҳукумат аъзолари, вазирлар, идора ва ташкилотлар раҳбарлари, оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этмоқда.  

Ялпи мажлис биринчи иш кунида “Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг ва улар лойиҳаларининг коррупцияга қарши экспертизаси тўғрисида”, “Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”,  “Ижро ҳужжатларини ижро этмаганлик учун солинадиган маъмурий жарима миқдорини белгилаш тартиби такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш ҳақида”, “Наркологик касалликлар профилактикаси ва уларни даволаш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунига ўзгартишлар ва қўшимча киритиш ҳақида”, “Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасининг фаолияти янада такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонунлар кўриб чиқилди ва маъқулланди.  

Ялпи мажлисда бугун “Радиочастота спектри тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунига ўзгартишлар киритиш ҳақида”,  “Ўзбекистон Республикаси билан Қозоғистон Республикаси ўртасида Ўзбекистон – Қозоғистон Давлат чегарасини демаркация қилиш тўғрисидаги Шартномани (Тошкент, 2022 йил 22 декабрь) ратификация қилиш ҳақида”, “Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Покистон Ислом Республикаси Ҳукумати ўртасида ҳарбий-техникавий соҳада ҳамкорлик тўғрисидаги Битимни (Исломобод, 2022 йил 3 март) ратификация қилиш ҳақида”, “Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги қонунлар кўриб чиқилади.    

Бундан ташқари, музей ашёлари ва коллекцияларини сақлаш ҳамда уларнинг хавфсизлигини таъминлаш чоралари юзасидан Ўзбекистон Республикаси Маданий мерос агентлигига юборилган парламент сўрови натижалари муҳокама қилинади.  

Ялпи мажлисда кўриб чиқиладиган барча масалалар ҳақида сайтимиз орқали онлайн ёритиб борамиз. Бизни кузатиб боринг!  

 

Н.Абдураимова,  

ЎзА