Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сенат раиси Ёшлар парламенти аъзолари билан учрашди
09:59 / 2022-07-30

Олий Мажлис Сенати биносида Ёшлар парламентининг истиқболдаги режалари муҳокамасига бағишланган давра суҳбати ташкил этилди.

Давра суҳбатида сенаторлар, Ёшлар парламенти аъзолари, халқ депутатлари маҳаллий кенгашлари котибиятлари мудирлари  ва оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди.  

Давра суҳбатида Ёшлар парламенти раиси томонидан  парламентнинг истиқболдаги иш режалари ва янги лойиҳалари ҳақида маълумот берилди.

[gallery-8078]

Ҳудудий аъзолар фаолиятини янада жонлантириш мақсадида  ҳудудий комиссиялар ташкил этилди. Улар  ёшлар муаммоларини ўрганиш асносида ечимларини топишга ҳаракат қилмоқда.  

Ёшлар парламенти комиссиялари раисларининг жорий йилнинг иккинчи ярмига режалаштирилган лойиҳалари тақдимоти бўлиб ўтди. Жумладан, республика миқёсида янги ташкил этилган оилавий болалар уйлари ҳолатларини ўрганиш ва фостер оилалар тизимини татбиқ этиш механизмини ишлаб чиқиш, ёшлар томонидан содир этилаётган йўл-транспорт ҳодисаларининг сабабларини таҳлил қилиш, ёш тадбиркорларга берилаётган имтиёзлар самарадорлигини ўрганиш каби масалалар юзасидан комиссия раислари ахбороти эшитилди.

Сенат раиси Танзила Норбоева Ёшлар парламенти вакилларининг қилаётган ишлари, режалари ҳақида эшитгач, улар олдида турган устувор вазифаларни санаб ўтди. Хусусан, ёшларга оид масалалар ва муаммолар юзасидан тегишли таклифларни давлат органларига, қонунчилик ташаббуси субъектларига  киритиб бориш зарур. Шунингдек, давлат органларига ёшлар томонидан йўлланган мурожаатларнинг ҳал этилиши юзасидан таҳлилий ахборот тайёрлаб бориш мақсадга мувофиқлиги таъкидлаб ўтилди.

Ёшлар парламенти аъзолари ижтимоий тармоқларда ва оммавий ахборот воситаларида кенг муҳокамаларга сабаб бўлаётган муаммоли масалаларга муносабат билдириб, фаол фуқаролик позициясини намоён этиб бориши лозимлигига алоҳида эътибор қаратилди.

               ЎзА