Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сенат раиси маҳалладаги “бешлик” фаолияти билан танишди
12:07 / 2023-04-27

Айни пайтда Самарқандда бўлиб турган Олий Мажлис Сенати раиси Т.Норбоева Самарқанд шаҳридаги Чармгари маҳалласида ҳудуддаги маҳалла фуқаролар йиғинларида фаолият кўрсатаётган “бешлик” – раис, ҳоким ёрдамчиси, хотин-қизлар фаоли, ёшлар етакчиси ва профилактика инспекторлари билан учрашди.

Суҳбат чоғида маҳаллаларда ижтимоий муаммоларни ҳал этиш, эҳтиёжманд оилаларни камбағалликдан чиқариш, хотин-қизлар ва ёшлар бандлигини таъминлаш, нотинч оилалар билан ишлаш, ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг олдини олиш борасидаги фаолият юзасидан фикр алмашилди. Маҳалла фаолларининг иш жараёнидан келиб чиқиб, таклиф ва мулоҳазалари эшитилди.

[gallery-11599]

Сенаторлар “СамАнтепГилам” корхонасининг маҳалладаги тикувчилик цехи фаолияти билан танишди. Бу ерда меҳнат қилаётган хотин-қизлар билан суҳбатлашди.

Учрашув чоғида беш нафар ногиронлиги бўлган шахсларга ногиронлик аравачаси топширилди. Шунингдек, аҳолининг мурожаатлари эшитилиб, уларни қийнаб келаётган масалаларга маҳаллий ҳокимликлар ва мутасадди идоралар жалб қилинган ҳолда ечим топилиши маълум қилинди.

Ғ.ҲАСАНОВ, А.ИСРОИЛОВ (сурат), ЎзА