Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сенат раиси ислоҳотлар самаралари билан танишди
18:21 / 2023-04-11

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенати раиси Танзила Норбоева Олот туманидаги “Маънавият ва маърифат” масканида туман маҳаллаларида фаолият олиб бораётган бешлик: ҳоким ёрдамчиси, маҳалла фуқаролар йиғини раиси, хотин-қизлар фаоли, ёшлар етакчиси ҳамда профилактика инспекторлари билан учрашди.

Учрашув давомида маҳаллалардаги ижтимоий-иқтисодий ҳолатни хонадонбай ўрганиш, жумладан, аҳолининг бандлик даражасини, оилаларнинг даромад манбаларини, томорқа ерларидан фойдаланиш ҳолатини ҳамда даромадли меҳнатга бўлган интилиши, маҳаллада тадбиркорликни ривожлантиришнинг ички имкониятлари, тадбиркорлик бўйича ихтисослашув ва меҳнат ресурсларини инобатга олган ҳолда, уни ривожлантиришга туртки берадиган омиллар ва йўналишлар белгилаб олингани ва бу борада эришилган натижалар бўйича фикрлар алмашилди.

Сенат раиси Танзила Норбоева Бухоро туманидаги “Бухоро Варнет” кластерида бўлди. Бу ерда яратилган шарт-шароитлар билан танишди.

Кластер сўнгги тўрт йил ичида ўз фаолият кўламини қарийб 10 баробарга кенгайтирди. Бугунга келиб, 30 гектар майдонда замонавий иссиқхоналар қурилган Туркия Республикаси етакчи компаниясининг 80,2 миллион евро маблағи эвазига бунёд этилаётган яхлит комплексда бугун 400 нафар кўпроқ аҳолининг бандлиги таъминланди.

Бугун нафақат сифатли қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш, балки малакали мутахассис кадрларни тарбиялашни ҳам асосий мақсад қилган кластерда 5 босқичли тизимли иш амалга оширилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенати раиси Танзила Норбоева Ромитан туманидаги “Қаҳрамон” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган Туркия инвесторлари ҳамкорлигидаги қўшма корхона шаклидаги “WBM Romitex” МЧЖда амалга оширилаётган ишлар билан яқиндан танишди.

[gallery-11390]

Ушбу корхона 12 та блокдан иборат бўлиб, шундан 6 таси ишлаб чиқариш блоклар. Лойиҳанинг йиллик ишлаб чиқариш қуввати 22 минг тонна ип-калава, 22 миллион пагонометр газлама ва 22 миллион дона тўқув-трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқарилади.

Сенати раиси корхонадаги иш жараёнини кўздан кечириб, замонавий технологиялар асосида иш унумдорлигини ошириш, меҳнат муҳофазасига эътибор қаратиш, қурувчиларнинг ҳаёт хавфсизлиги, улар учун барча шароитлар яратиш юзасидан кўрсатма ва топшириқлар берди.

Кейинги манзил тумандаги “Ёшлар маркази” бўлиб, ушбу марказда туман Мактабгача ва мактаб таълими бўлими билан Камбағалликни қисқартириш ва аҳоли бандлигига кўмаклашиш бўлими ҳамкорлигида ташкил этилган мактаб битирувчилари ҳамда ишсиз фуқароларни касб-ҳунарга тайёрлаш бўйича ўқув курслари, шунингдек, ёшлар учун хорижий тилларни ўргатиш курслари, заковат ўйинлари клуби билан яқиндан танишди.

Танзила Норбоева “Ромитан сайилгоҳи” савдо ва кўнгил очар кўча (Broadwаy) мажмуасида бўлди. Сайилгоҳда аҳолини мароқли дам олишлари учун концерт дастурлари ҳамда ёшларни бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш мақсадида турли хил спорт ўйинлари, аҳоли саломатлиги учун тўғри овқатланиш тарғиботлари, шунингдек, “Моҳир пазанда” февтивали, сумалак сайллари ҳам бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенати Раиси Танзила Норбоева оила муҳитида тарбия топаётган етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни яшаш шароитини ўрганиш мақсадида Бухоро шаҳридаги 2-сонли Оилавий болалар уйи, Жўраевлар хонадонида бўлди. Оилавий болалар уйида тарбияланаётган ёшлар билан самимий суҳбат қурди.

Учрашувлар давом этмоқда

Зариф Комилов, Тоҳиржон Истатов (сурат), ЎзА