Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сенат Раиси Фарғонада хотин-қизлар учун олий таълим тизимида яратилаётган шароитларни ўрганди
16:53 / 2021-04-30

Барчамизга маълумки, айни кунларда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенати Раиси Танзила Норбоева Фарғона вилоятида аҳоли билан бевосита мулоқот қилиш орқали уларнинг муаммоларни ўрганмоқда.

Сенат раисининг вилоятдаги ёшлар сиёсати, хотин-қизларимизга олий таълим тизимида яратилаётган шароитларни ўрганиш мақсадида Фарғона давлат университетида бўлди.

Ташриф давомида Танзила Норбоева университет раҳбарияти, профессор-ўқитувчилар, илмий тадқиқотчи, фаоллар билан учрашарди. Университетда олий таълим қонунчилигининг амалдаги ижроси, илмий салоҳиятни ошириш борасида қилинаётган ишлар, хорижий олий таълим муассасалари билан олиб борилаётган халқаро алоқалар ҳолатини ўрганди.

Шунингдек, Сенат раиси мамлакатимизда аёллар ва болалар ҳаётини давлат сиёсати даражасига кўтаришда фаол иштирок этиш мақсадида Фарғона давлат университетида ташкил этилган, минтақада ягона бўлган - «Болажон»  инновацион маркази ҳамда  «Гендер тенглик масалалари тадқиқот маркази» фаолияти билан яқиндан танишди.

Қайд этилганидек, мазкур марказ ҳозирги кунда университет талабалари, шу жумладан, хотин-қизларнинг жамиятдаги фаоллигини янада ошириш, уларнинг мавқеини юксалтириш, ҳуқуқ ва  саломатликларини муҳофаза қилиш,  ташаббусларини қўллаб-қувватлаш, ҳаётда ўзининг муносиб ўрнига эга бўлиши учун зарур ижтимоий, сиёсий-иқтисодий, муносиб меҳнат ва яшаш шарт-шароитларни яратишдай долзарб вазифаларни бажараётгани Сенат раиси томонидан эътироф этилди.

Жумладан, хотин-қизлар фаоллигини янада кучайтириш, уларни илмий-тадқиқот ишларига кенгроқ жалб қилиш орқали самарадорликка эришиш ва натижада университет илмий салоҳиятида хотин-қизлар улушини муносиб таъминлаш, гендер тенглик марказининг халқаро алоқаларини ривожлантириш борасида мазкур йилда халқаро анжуман ташкил этиш хусусида Танзила Норбоева билдирган бир қатор таклифлар университет жамоаси учун аҳамиятли  бўлди.  

 Маълумот ўрнида, ҳозирда Университетда 13 мингдан зиёд  хотин-қизлар таълим олмоқда. Уларнинг 2000 нафарга яқини оилали. 700 нафардан ортиқларини эса уч ёшдан ошган фарзандлари  бор. «Болажон» инновацион маркази ҳамда «Гендер тенглик масалалари бўйича марказ» айнан шу хотин-қизларимиз манфаатларига хизмат қилади. ”

Маълумки, Сенат раиси диққат марказида бўлган ушбу «Гендер тенглик масалалари бўйича марказ» фаолияти янгича йўналишда ташкил этилган. Марказни республика олий таълим муассасалари учун таянч муассасага айлантириш борасида гендер тенглиги бўйича республика комиссияси билан яқин ҳамкорликда иш олиб борилмоқда, гендер тенглиги, хотин-қизлар бандлиги, ижтимоий ҳимоя йўналишида илмий тадқиқот фаолиятини йўлга қўйиш ва бошқалар ҳақида лойиҳалар шакллантирилган. Бу борада марказ ўз ҳамкорлари - Фарғона вилояти мактабгача таълим бошқармаси, университетнинг хорижий ҳамкорлари дунёнинг нуфузли  500 талигига кирган ОТМлардан бири бўлган Л.Н.Гумилёв номидаги Евроосиё Миллий университети ҳамда дунёнинг нуфузли мингталик ОТМлари қаторида турган Абай номидаги Қозоғистон миллий педагогика университети вакиллари кўмагига таянган ҳолда тадқиқотлар олиб бормоқда.

Учрашувда Т.Норбоева профессор-ўқитувчилар билан очиқ мулоқот олиб борган ҳолда уларнинг таклифлари, келгуси режаларини ўрганди, университет фаолияти ривожи йўлида зарур тавсиялар билдирди ва таълим муассасаси меҳмонлари эсдалик китобида Фарғона давлат университети жамоаси учун ўз самимий тилакларини қолдирди.