Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сенат қўмитаси раиси гул етиштираётган тадбиркор фаолияти билан танишди
12:15 / 2024-04-18

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Халқаро муносабатлар, ташқи иқтисодий алоқалар, хорижий инвестициялар ва туризм масалалари қўмитаси раиси Равшанбек Алимов Андижон шаҳрида томорқасидаги иссиқхонада гул етиштираётган оилавий тадбиркор хонадонида бўлди.

Мамлакатимизда кейинги йилларда аҳоли бандлигини таъминлаш, даромадини оширишнинг асосий манбаи бўлган томорқачиликка алоҳида эътибор қаратилаётгани бежиз эмас. Чунки хонадон соҳиблари, деҳқон хўжаликлари мавжуд томорқа ер майдонларидан самарали фойдаланиш ҳисобига нафақат ўз даромадларини оширмоқда, балки қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари мўллигини таъминлашга, халқимиз турмуш фаровонлигини юксалтиришга муносиб ҳисса қўшмоқда.  

[gallery-16982]

Қўмита раиси Андижон шаҳар ҳокими Ғофуржон Абдураҳмонов, Халқ депутатлари Андижон вилоят Кенгаши котибияти мудири Насибахон Тўйчиева ва маҳалла мутасаддилари ҳамроҳлигида ана шу йўналишдаги ишлар, хусусан,  Андижон шаҳридаги Найзақайрағоч маҳалласида оилавий тадбирколик билан шуғулланиб, гул етиштираётган Гулбаҳор Ҳакимова ҳонадонида олиб борилаётган гул парваришлаш жараёнлари билан яқиндан танишди.

Найзақайрағоч маҳалласида яшовчи Гулбаҳор Ҳакимова ёлғиз она бўлишига қарамасдан ҳонадонидаги томорқадан унумли фойдаланмоқда. У ўз томорқасида иссиқхона барпо этган ва гул кўчатлари етиштириш билан шуғулланади. 

–Иссиқхонада фарзандларим билан бир неча турдаги гул кўчатларини етиштирамиз, – дейди Гулбаҳор Ҳакимова. – Бу иш ортидан яхшигина даромад оламиз. Меҳнатимиз, саъй-ҳаракатимиз билан турмушимизни чиройли қилишга ҳаракат қиляпмиз.

Бундан ташқари, Г. Ҳакимова чеварлик билан ҳам шуғулланади. Маҳалладаги ишсиз қиз-аёлларга ўз ҳунарини ўргатмоқда. Бу ерда болалар ва аёллар либосларини тикиш, сотиш орқали ҳунар ўрганаётган қиз-аёллар ҳам даромад олиш имконига эга бўлмоқда.  

 

Ф.  Убайдуллаев,  

З. Умрзоқов (сурат),

ЎзА мухбирлари