Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сенат: Ўзини ўзи банд қилаётган фуқаролар меҳнат имтиёзларидан фойдаланиши зарур
15:06 / 2022-07-21

Олий Мажлис Сенати Кенгашининг навбатдаги мажлисида янги иш ўринларини яратиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар натижалари муҳокама қилинди.

 Сенатда тузилган ишчи гуруҳ томонидан жорий йил май-июнь ойларида Бухоро, Жиззах, Наманган ва Фарғона вилоятларида амалга оширилган ишлар ўрганилган. 

Ўрганишда ўзини ўзи банд қилиш ҳисобига яратилган иш ўринлари аҳволи таҳлилдан ўтказилган.  

Бу борада йиллик прогноз кўрсаткичлари вилоятларда ортиғи билан. Лекин ўзини ўзи банд қилган шахслар томонидан бир марталик ижтимоий солиқ тўланиши, шунингдек уларнинг келгусида кафолатланган меҳнат имтиёзларидан фойдаланиши масалаларига эътибор қаратилмаган. 

Хусусан, Жиззахда ўзини ўзи банд қилган 44,1 мингдан зиёд шахсдан атиги 2,8 мингга яқини ёки 6,3 фоизи бир марталик ижтимоий солиқ тўловини тўлаган, холос. 

Шу билан бирга, фермер хўжаликлари томонидан яратилган иш ўринларида меҳнат қонунчилиги асосида аҳоли бандлигини таъминлаш ва ишчиларга ҳисобланган иш ҳақи тўловларини солиқ ҳисоботларида акс эттириш ишлари тизимли равишда йўлга қўйилмаган. 

Жумладан, фермер хўжаликларида жами яратилган иш ўринларида банд аҳолининг Бухоро вилоятида 64 фоизи, Жиззах вилоятида 58 фоизи солиқ органи маълумотлари базасида қайд этилмаган. 

Деҳқон хўжаликларини ташкил этиш учун очиқ электрон аукцион савдосига қўйилган 2,8 минг гектардан ортиқ ер майдони бўйича аҳолининг хабардорлиги ва манфаатдорлиги пастлиги сабабли аризалар келиб тушмаган. Бу Бухоро вилоятида 801 гектар, Жиззах вилоятида 1 минг 240 гектар ва Наманган вилоятида 815 гектарни ташкил этган. 

Натижада аҳолига қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер майдонини ажратиш ҳисобига янги иш ўринлари яратиш прогноз кўрсаткичи режаси бажарилмаган. 

Наманган вилоятида очиқ электрон онлайн-аукцион савдоларига 44 минг 552 та лотда қўйилган ер майдонлари бўйича танлов ғолиблари аниқланган бўлса-да, жорий йилнинг январь-апрель ойларида жуда кам деҳқон хўжаликлари давлат рўйхатидан ўтказилган. 

Н.Абдураимова, ЎзА