Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сенат: Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси 510 мурожаатни ижобий ҳал қилди
09:24 / 2025-12-30

Сенатнинг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитасининг мажлисида 2025 йилдаги қонунчилик ва парламент назорати фаолияти борасида амалга оширилган ишлар ҳақида ахборот берилди ҳамда 2026 йилдаги устувор вазифалар белгиланди.

Қўмита раиси Қутбиддин Бурхонов қонун устуворлигини таъминлаш ва парламент назоратини кучайтириш йўналишида 17  мажлис ўтказилиб, жами 33 масала кўриб чиқилганини қайд этди.  Шундан 21 қонун муҳокама қилиниб, маъқулланди.

Соҳага оид 6 ахборот ва 2 ҳисобот эшитилди. Йўл ҳаракати хавфсизлиги ва коррупцияга қарши курашиш йўналишида Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Бухоро, Навоий, Самарқанд, Сурхондарё ва Тошкент вилоятларида ўрганишлар ўтказилди.

2025 йил давомида Сенат ялпи мажлисларида муҳокама қилинган қонунлар ва бошқа масалаларнинг мазмун-моҳиятини кенг оммага етказиш ҳамда фуқароларнинг ҳуқуқий онгини ошириш мақсадида доимий равишда тарғибот ва тушунтириш ишлари олиб борилди. 

Қўмита аъзолари томонидан жисмоний ва юридик шахслардан келиб тушган 700 дан зиёд мурожаатлар кўриб чиқилди. Улардан 510 таси ижобий ҳал этилди.

Долзарб муаммолар юзасидан мутасадди идораларга 20 га яқин парламент сўрови юборилди.

Қўмитанинг 2026 йил биринчи ярмига мўлжалланган иш режаси ҳам қизғин муҳокама қилинди. Унда ахборот технологиялари ёрдамида содир этилаётган фирибгарлик ва ўғрилик жиноятларига қарши курашишнинг ҳуқуқий асосларини кучайтириш, маҳаллаларда ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва санитария-эпидемиологик осойишталикни таъминлаш тизимини такомиллаштиришга эътибор қаратилган. 

Олий таълим муассасаларида резервдаги офицерларни тайёрлаш ҳолатини ўрганиш ва соҳадаги қонунчилик ижросини назорат қилиш ҳамда ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш бўйича янги механизмларни жорий этиш белгиланган.

Мажлис якунида мазкур вазифаларни сифатли ижро этиш бўйича тегишли вазирлик ва идоралар билан ҳамкорлик механизми белгилаб олинди.

Н.Абдураимова, ЎзА