Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
СЕНАТ КЕНГАШИ: Сирдарёда 1870 фуқарога кечиктирилган 1 миллиард 580 миллион сўм иш ҳақи тўлаб берилди
13:21 / 2020-09-05

Бугун Олий Мажлис Сенати Кенгашининг Сирдарё вилоятида сайёр мажлиси бўлиб ўтмоқда.


Бугун Олий Мажлис Сенати Кенгашининг Сирдарё вилоятида сайёр мажлиси бўлиб ўтмоқда. Унда Сенат Раиси Т.Норбоева нутқ сўзлади.

Сенат Раиси Сардоба фожиаси юзасидан Бош прокуратура иш олиб бораётганини айтди.

– Сардоба сув омборида юзага келган ҳолат сабаблари, керак бўлса, сабабчилари ҳам аниқланади, бунга ҳеч қандай шубҳа бўлмаслиги керак, – деди Т.Норбоева.

Таъкидланишича, Сенат ишчи гуруҳи томонидан ҳудуддаги ижтимоий соҳа объектларида бажарилган қурилиш-таъмирлаш ишлари учун қурилиш ташкилотларига тўланмай келинган 9,5 миллиард сўм маблағ тўлиқ ундириб берилди. 

Сардоба туманидаги “GLOBAL IDEA” МЧЖга 14 миллиард сўмлик мева-сабзавот маҳсулотларини қайта ишлаш лойиҳасини амалга ошириш учун Халқ банки томонидан пайсалга солиб келинаётган 10 миллиард сўм кредит маблағи ажратиб берилди. Натижада ҳудудда 550 янги иш ўрни яратиш имконияти пайдо бўлди.

Маблағ ажратилиши кечиктирилгани сабабли Мирзаобод туманининг "Ҳақиқат" МФЙда жойлашган Нуронийлар маскани негизида Ёшлар меҳнат гузарини ташкил этиш бўйича тўхтаб қолган лойиҳани якунлаш учун 1,7 миллиард сўм ажратилди. 

Талофат кўрган 3 туманда жамоатчилик ишларига жалб этилган 1 минг 870 фуқарога тўланмай келинган 1 миллиард 580 миллион сўм тўлаб берилди.