Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сенат: Жорий йилда 1,9 миллион нафар фуқаронинг бандлиги таъминланган
12:42 / 2022-11-18

Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили деб ном олган жорий йил якунига етмоқда. Мазкур йилда бажарилиши зарур бўлган муҳим масалалар давлат дастурига киритилган.

 Давлат дастури ижроси қандай таъминланмоқда? Сенатнинг бугунги ялпи мажлисида шу масала кўриб чиқилди. 
 
Вазирлар Маҳкамасининг ушбу масала бўйича ҳисоботида қайд этилишича, жорий йил 9 ойида дастурда назарда тутилган топшириқлардан 33 фоизи тўлиқ бажарилган. Ҳукумат томонидан ўз вақтида кўрилган чоралар натижасида ўтган йилнинг шу даврига нисбатан ялпи ички маҳсулот кўрсаткичи 105,8 фоизни ташкил этган. 
 
Давлат бюджетининг жами харажатлари 162,4 триллион сўмни, шундан ижтимоий соҳаларга йўналтирилган харажатлар 83,3 триллионни ташкил қилган. Амалга оширилган жами харажатлар ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 24,7 фоизга ошган. 
 
Ҳисобот даврида 1,9 миллион нафар фуқаронинг даромадли меҳнат билан бандлиги таъминланган. 
 
Хизматлар соҳасини ривожлантириш бўйича 69,3 мингдан зиёд янги савдо ва сервис объектлари ишга туширилган бўлиб, уларда мингдан зиёд аҳолининг бандлиги таъминланган. 
 
“Яшил иқтисодиёт” технологияларини барча соҳаларга фаол жорий этиш мақсадида умумий қиймати 700 миллион доллардан ортиқ бўлган хорижий инвестицияларни жалб қилиш ҳисобига Тошкент, Бухоро ва Хоразм вилоятларида қуввати 1 минг 154 МВтга тенг 5 электр станцияси ишга туширилган. 
 
Йўл-транспорт коммуникацияларини янада ривожлантириш мақсадида 5,8 триллион сўм маблағ ҳисобига жами 15 минг 95 км автомобиль йўллари ҳамда 104 кўприк таъмирланган. 
 
Ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастури доирасида 2 минг 762 объект учун 23,8 триллион сўм маблағ ажратилган бўлиб, ҳисобот даврида 466 мактаб, 163 мактабгача таълим, 63 тиббиёт, 11 спорт объекти фойдаланишга топширилган. 
 
Бирламчи тиббий санитария ёрдами тизимида 19,5 минг кундузги шифо ўринлари ташкил қилиниши ва уларнинг иш фаолияти 20:00 гача узайтирилиши натижасида поликлиникаларга мурожаатлар сони 191 миллионни ташкил қилиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 4 миллионга ортган. 
 
Ижтимоий ҳимояга муҳтож ёшларнинг 182,6 минг нафари “Ёшлар дафтари”га киритилиб, 135,4 минг нафари ижтимоий-иқтисодий қўллаб-қувватланган. 
 
Мажлисда сенаторлар томонидан Давлат дастури ижроси юзасидан йўл қўйилган айрим камчиликларга тўхталиб ўтилди. 
 
Жумладан, дастурнинг 286-бандида қайд қилинган вазифа, яъни тажриба тариқасида “Янги Ангрен ИЭС”да Мис эритиш заводларининг ифлослантирувчи манбаларидан намуна олиш ва таҳлил қилиш бўйича автоматик станцияларни ўрнатиш ишлари амалга оширилмаган. 
 
Дастур ижроси муҳокамасида сенаторлар аҳоли томонидан кўплаб эътирозларга сабаб бўлаётган масалаларга алоҳида эътибор қаратди. 

Н.Абдураимова, 
ЎзА